RU

Последние новости

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

ЖЧ-2014. Аргентина сўнгги сониялардаги гол эвазига чорак финалга чиқди Новости

ЖЧ-2014. Аргентина сўнгги сониялардаги гол эвазига чорак финалга чиқди

Аргентина терма жамоаси қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқасида урилган гол эвазига чорак финалга чиқди.
Швейцарияга қарши ўйиндан олдин барча Месси ва унинг жамоасини чорак финалга осонлик билан чиқишини тахмин қилганди. Бироқ ушбу мундиал бундай тахминлар учун эмаслигини исботлашда давом этмоқда.

27-дақиқада ўйиннинг энг биринчи хавфли вазиятини Гранит Жака юзага келтирди. Жарима майдони ичидан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Ромеро қайтарди.



38-дақиқада Дрмич ҳисобни очишга яқин келганди. У бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни Ромеронинг қўлларига йўллаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Рохонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Бенальо қайтарди. 62-дақиқада Игуаиннинг зарбасини дарвозабон бартараф этди, орадан 5 дақиқа ўтгач Мессининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

78-дақиқада Месси жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, посбон тўпни қайтарди! Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.

Учрашув тақдирини ҳал қилган вазият 118-дақиқада содир бўлди. Барча пенальтилар сериясига тайёр бўлиб турган вақтда Лихтштайнер тўпни йўқотиб қўяди, Месси тўп билан олдинга ўтиб ўнг қанотда бўш турган Ди Марияга уни оширди. Ярим ҳимоячининг чап оёғи билан йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди - 1:0.



Сўнгги сонияларда Швейцария катта куч билан олдинга борди. Қанотдан оширилган тўпни Дземаили боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб яна ўзига қайтди ва зарба ноаниқ кетди.

Шундай қилиб Аргентина чорак финалга йўлланма олди. Унинг рақиби Бельгия ва АҚШ ўртасидаги ўйинда маълум бўлади.



Аргентина - Швейцария 1:0
1 июль. 21:00
Бош ҳакам:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар: Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

ГОЛ: Ди Мария 118

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо (Басанта, 105), Гаго (Биглия 106), Маскерано, Ди Мария, Месси, Лавесси (Паласио, 74), Игуаин

Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Шер, Журу, Родригес, Бехрами, Инлер, Жака (Фернандес, 65), Шакири, Мехмеди (Дземаили, 113), Дрмич (Сеферович, 82)

Огоҳлантиришлар: Жака 36, Фернандес 72, Ди Мария 119, Гарай 120+3


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика