RU

Последние новости

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди Новости

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди

Туркия заминида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси муносиб иштирок этиб қайтди.
Футболчиларимиз дунёнинг саккиз кучли жамоаси қаторидан ўрин олишга муваффақ  бўлишди. Ҳамюртларимизнинг  ушбу натижаси тарихий воқеалик албатта.

Мамлакатимиз терма жамоасининг ушбу ютуғида икки нафар урганчлик футболчи-  Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповларнинг ҳам ҳиссаси борлигидан хоразмликлар  ниҳоятда қувонишаяпти.

Кеча кечқурун “Урганч” халқаро аэропортида ушбу футболчилар тантанали равишда кутиб олинди.  Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт аэропортга келиб қўниши билан карнай-сурнайларнинг шўх садоси ён-атрофни тутиб кетди. Кутиб олишга чиққанлар орасида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Йўлдошев, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, футболчилар таҳсил олган Янгибозор туманидаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти ва мураббийлари,  “Тўмарис” жамоаси қизлари, футболчиларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари, футбол ишқибозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари бор эди.
 
Мана, дунё футбол аҳлини лол қолдиришган йигитлар чиқиш йўлакчасида кўриниш беришди. Беихтиёр йиғилганлар кўзларида қувонч ёшлари пайдо бўлди. Оёғидаги жароҳатига қарамай, Жамшид жамоадоши Жалолиддин билан биргаликда қадрдонлари сари ошиқишди.

Шу ернинг ўзида кичик тадбир бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов футболчиларимизни эришган муваффақиятлари билан муборакбод этди. Келгусида ўзбек футболини ривожи йўлида ёш “чарм тўп” усталарига омадлар тилади. Сўнгра, Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машарипов ҳамда уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовларга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Анвойи гуллардан иборат гулдасталар тақдим қилинди.
   
Шу ўринда айтиш жоизки, футболчиларимиз иштирокидаги тадбир ва учрашувлар Хоразм воҳасида давом этади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика