RU

Последние новости

18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  0 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  0 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  12 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  12 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган" Новости

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган"

Муборакнинг "Машъал" клуби навбатдаги мавсумга тайёргарликни 13 декабрдан бошлайди.
Шу ва жамоанинг навбатдаги режалари ҳақида асосий таркиб ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов айтиб ўтади.

"Келётган мавсумга белгиланган режаларимизни ишлаб чиққанмиз ва булар тайёр. Бош мураббийимиз Александр Хомяков Россиядан 10 декабрь куни учиб келади ва шундан сўнг барчаси тасдиқланади.

Режага кўра дастлабки йиғинни 13 декабрь кунидан бошлаймиз. Асосан жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган йиғин Янгиерда бўлиб ўтади. 15 кунлик йиғин якунининг сўнгги кунида битта назорат учрашуви билан декабрь ойидаги йиғинни якунлаймиз. Футболчиларимиз байрам муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. 5 январь куни эса жамоа Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтади" , - дейди Жамшид Саидов дастлабки режалар ҳақида.

- Таркибда қай даражада ўзгаришлар кўрамиз?


Албатта бу саволга аниқ жавобни бош мураббий беради. Мени эса шуни айтиб ўтишим керакки, биз айни вақтда ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар билан кейинги мавсумга ҳам шартномаларни қилиб бўлганмиз. Бу ҳам ижобий ҳолатдир. Таркибни ўзгартиравериш бу муваффақиятга олиб келмайди. Асосий таркибни сақлаб қолган ҳолда, қўшимча жамоани кучайтира олиши мумкин бўлган ёшларни жалб этамиз. Таркибда эса катта ўзгариш бўлмайди. Жамоага асосан биринчи лига ва ёшларимиздан футболчилар келиб қўшилади. Аниқ номларни айтиш қийин, боиси кўплаб футболчилар кўрикда бўлади. Энг муносибларини эса жамоада олиб қоламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика