RU

Последние новости

13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  7 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  9 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти” Новости

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти”

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Жамшид Саидов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Қизил карточкага қадар деярли ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб тургандик. Буни самараси ўлароқ вазиятлар содир этаётгандик. Яъни йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаётганди. Камчиликда қолганимиздан кейин ўйинни бориши ўзгариб кетди. Футболчиларимизда ишончсизлик кузатилиб хато кетидан хатолар кузатилди. Оқибатда рақиб иккинчи голни уришга ҳам эришди. Шундан сўнг йигитларнинг ҳаракатида пасайиш кузатилди. Гарчи ўн киши бўлиб ўйнаган бўлсакда, вазиятларга эга бўлдик. Тўпни назорат қилган бўлсакда, сон жиҳатидан камчиликда ҳаракат қилиш қийин кечмоқда. Жамоа деярли барча учрашувларда гол ураётган бўлсада, муаммоларни мавжудлиги ва футболчиларда ишончни етишмаслиги ижобий натижаларни қўлга киритилишига тўсқинлик қилмоқда. Йигитлар руҳий томондан тушкун ҳолатга тушиб қолишган. Шу сабабли, бу борада бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни келтириш мумкин. Биринчи бўлиб гол урган бўлсакда, хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан тўпларни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Футбол хатолар эвазига ҳам тузилади. Кўп хатоларга йўл қўйиш салбий ҳолатларга олиб келади. Агарда 1:0 ҳисобида олдиндан бораётган вақтда иккинчи голни ура олганимизда учрашувни бориши умуман бошқа бўларди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика