RU

Последние новости

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  5 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Жамшид Искандеров ва Акбар Исматуллаев бир-бирини қанчалик билади? Новости

Жамшид Искандеров ва Акбар Исматуллаев бир-бирини қанчалик билади?

Дўстлик - инсон ахлоқининг бебаҳо гўзаллиги, ижобий фазилатлар гавҳари.
Инсондаги барча гўзал фазилатлар бир марварид шодаси бўлса, унинг дуру гавҳари чин инсоний муҳаббатга асосланган дўстликдир. Дўстлик туфайли хонадонимиз обод, дунёда тинчлик ва дастурхонимизда тўкинлик ҳукмрон. Шунинг учун ҳам доно кишилар ҳамма жамиятда ҳам дўстликни улуғлаб, қадрлаб келганлар, одамларни дўст бўлиб яшашга, кўпроқ дўст орттиришга ундаганлар. Яхши дўст топиш учун ўзингиз яхши дўст бўлишингиз керак. Лекин чин дўст топиш бироз мураккаб иш. Ахир, ҳаммага ҳам ўз сирларингизни айта олмайсиз-ку! Ана шундай ҳолатларда чин дўстга муҳтожлик сезилади.

Спортчилар, хусусан футболчилар орасида ҳам бир-бири билан жуда қалин, чин дўстлар етарли. Улардан иккиси Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячилари Жамшид Искандаров ва Акбар Исматулаевдир. Бу икки истеъдодли футболчимиз айни пайтда Осиё ўйинларида иштирок этишяпти. Гарчи Акбар Жамшидга нисбатан икки ёшга каттароқ бўлсада, бу уларнинг дўстлигида умуман кўзга ташланмайди. Ахир айтишадику, дўстлик миллат, ирқ ва ёш танламайди, деб. “Дўстим ҳақида” рукни остида бериб боришни мақсад қилган лойиҳамизнинг илк қаҳрамонларига 10 тадан савол билан мурожаат қилдик. Алоҳида таъкидлаш жоиз, улар бир-бирларининг жавобларини эшитишмади. Кўрайликчи, икки дўст бир-бирларини қанчалик яхши билишар экан?

1. Ўртангиздаги дўстлик қачондан бошланган?
2. Дўстингизнинг айнан қайси хислатини қадрлайсиз?
3. Бир-бирингиз билан ҳеч гап талашиб қолганмисиз?
4. Дўстингиз ёлғон гапириб турадими?
5. Футболдан ташқари қизиқишларини биласизми?
6. Дўстингиз қайси таомни хуш кўриб, истеъмол қилади?
7. Қайси рангни хуш кўради?
8. Дўстингизни ҳафа қилиш осонми?
9. Дўстингизнинг қандай камчиликлари бор?
10. Дўстингизга тилакларингиз...



Акбар Исматуллаевнинг жавоблари

1. Жамшид билан илк бор 2003 йили “Пахтакор” академиясида кўришиб танишганмиз. Жуда яхши дўст. Мана 10 йилдан ошибдики, бир-биримиз билан қалин дўст бўлиб келяпмиз. Дўстлигимизга кўз тегмасин.
2. Ҳамма ҳислатини қадрлайман. Босиқ йигит. Ҳар бир гапини ўйлаб гапиради. Қўлидан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилади.
3. Бундай пайтлар бўлади. Лекин бу узоқ чўзилмайди. Тезда яна тил топишиб кетамиз.
4. Ёлғон ишлатганини эслай олмайман. Ўзим ҳам ёлғон гапирганларни ёмон кўраман.
5. Футболдан ташқари бильярд ва теннисга қизиқади. Базада бўлган вақтларимиз ушбу спорт турлари билан шуғулланиб турамиз.



6. Хоразм таомларини яхши кўради. Тухумбарак жону дили. Кейин ошни ҳам паққос туширади. (кулади)
7. Оқ ва кўк рангни яхши кўрса керак.
8. Осон. Чунки, Жамшиднинг кўнгли жуда бўш.
9. Камчиликлар деярли йўқ. Фақат ишонувчанлигини айтмаса. Уни алдаш осон. 10. Энг яхши тилакларни билдираман. Жамшид бугунги кун ўзбек футболидаги истеъдодли ярим ҳимоячилардан. Ўз устида ишласа, терма жамоада ҳам, “Пахтакор”да ҳам ярим ҳимоя чизиғининг ҳақиқий етакчисига айланади.



Жамшид Искандаровнинг жавоблари

1. “Пахтакор” академиясида танишганмиз. Ўшандан бери қалин дўстмиз. Шундай дўстим борлигидан хурсандман. Чунки, нима ишга қўл урсам ҳам албатта Акбар билан маслаҳатлашаман. Ҳар не бўлганда ҳам у мендан икки ёшга каттароқ. Битта кўйлак бўлса ҳам кўпроқ кийган. (кулади)   
2. Қўлидан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ҳеч қачон билмайман, деган жавобни бермайди. Ҳеч бўлмаганда ўша масала бўйича ўз фикрини билдиради.
3. Бундай ҳолатни эслай олмаяпман. Балки ёшликда бўлгандир. Лекин яқин орада бундай ҳолат рўй бермаган. Бундан кейин ҳам бўлмасин.
4. Шахсан мени алдамаган. Бошқалар билан муносабатда ҳам ёлғон ишлатмаган бўлса керак, деб ўйлайман.
5. Стол теннисига қизиқади. Базада фақат теннис ўйнайди.



6. Таом танламайди. Ўзимизнинг миллий таомларни яхши кўрса керак.
7. Оқ.
8. Ҳафа қиладиган даражагача бормаганмиз. Лекин ҳафа қилиш осон бўлса керак, деб ўйлайман. Бир-икки марта шунга гувоҳ бўлганман. Ўшанда ёмон гапга тез ҳафа бўлиб қолганди. Содда дил йигит. Балки, шунинг учун ҳам тез ҳафа бўлиб қолар.  
9. Камчилиги - ўта содда ва ишонувчан йигит. Бошқа камчилигини билмайман.
10. Бундан ҳам яхши жамоаларда ўйнасин. Ота-онасининг бахтига соғ бўлиб юрсин. Энг муҳими, дўстлигимиз абадий бўлсин.   
 
Мана азиз ўқувчилар, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячилари Жамшид Искандаров ва Акбар Исматуллаевнинг дўстлигидан бохабар бўлдик. Ҳар икки футболчимизга дўстлик ришталари абадий бўлишини тилаб қоламиз.   

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика