RU

Последние новости

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Жамшид Искандеров: "Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсатишга интиламиз" Новости

Жамшид Искандеров: "Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсатишга интиламиз"

Ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, ҳужумлар ташкил этишда катта ҳажмдаги ишни бажарди.
Айни пайтда терма жамоа йиғинида бўлган Жамшид саволларимизга жавоб қайтарди.

- Мавсум жамоа учун қандай ўтди?
- Чемпионат жуда қийин кечди. Ҳар бир жамоанинг қаршилигига дуч келдик. Ўз навбатида ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар билан машғулотларда қилган меҳнатимиз натижасида чемпионликни қўлга киритдик. Аввалги йилдан кейин зафар қучишимиз жуда муҳим эди. Олдимизга қўйилган вазифани уддалай олдик.

- Мавсумни мағлубиятсиз тугатиш мумкинлиги ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Асосий мақсад ҳар бир учрашувда чиройли футбол кўрсатиб, ғалаба учун ҳаракат қилиш эди. Лекин мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйламагандим. Футболчилар мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга интилди ва чемпионатни ажойиб тарзда якунладик. Бунда менежеримиз бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳамда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди.

- Қайси ўйинлар энг оғир кечди?
- Мен учун осон учрашувнинг ўзи бўлмади. Биринчидан, ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак ва ўйинга шунга яраша тайёргарлик кўриш керак бўлади. Иккинчидан, "Пахтакор"га қарши баҳсларда ҳамма ўзининг яхши тарафларини кўрсатишни хоҳлайди. Шу сабабли осонлик билан ютган бирорта ўйинимиз бўлмади.

- 2 йил аввал Чемпионлар лигасида жамоадаги ёш футболчилар тажрибага эга бўлишди. Жамоа ҳозир бу турнирда ижобий натижа қайд этишга қодирми?
- Ҳа, 2 йил олдин биз муҳим тажрибага эга бўлдик. Энди эса барчамизнинг ниятимиз Чемпионлар лигасида яхши ўйин ва натижа кўрсатишдир. Биз майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ушбу мусобақада ҳам мухлисларни хурсанд этамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика