RU

Последние новости

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  9 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум" Новости

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум"

Зарафшондан Навоийга кўчирилган жамоа бир неча йиллар мобайнида турли савиядаги легионерлар тинимсиз таклиф этиладиган ва муқим таркибга эга бўлмаган клуб сифатида гавдаланиб келганди.
Лекин охирги пайтларда бунга барҳам берилганига гувоҳ бўляпмиз. Ҳар ҳолда, таркибда маҳаллий ёш футболчилар пайдо бўлишди. Жамоа ўзаги аста-секинлик билан ўша ёшлар атрофида шакллантириб бориляпти. Бу жуда яхши. Юрий Лукин ўтган йили жамоани олий лигада сақлаб қолди. Энди эса у ўртамиёналар қаторига қўшилиши мумкин бўлган жамоани тузиш билан банд. Ўзгариш унчалик кўп содир бўлгани йўқ. 7 нафар футболчи “Қизилқум”га келиб қўшилди. Тўғри, жамоани тарк этганлар сони анчагина, бироқ уларнинг аксарияти ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин Навоийдан кетиб бўлишганди.

Шишелов, Жўраев, Жумаев ва Вагапов собиқ жамоаларига қайтишди деб айтса бўлади. Саъдинов, Қурбонов ҳамда Шодмонов таркибни кучайтириш мақсадида таклиф этилди. Уларнинг барчаси ўзларини кўрсатиб улгурган футболчилардир. “Қизилқум” янги ўйинчилар учун мақсадсиз пул сарфлашдан воз кечгани кўриниб турибди. Энди ёш футболчиларга эътибор қаратадиган пайт етиб келди. Шунча йил легионерлар ва ўртача савиядаги ёши катта ўйинчиларга пул сарфланди, бироқ бунинг фойдаси деярли сезилмади. Жамоа аутсайдерлар сафидан узоқ муддатга чиқа олмади.

Шунингдек, ёшлар билан ўйнаганда катта маблағ сарфланмайди. Бу ҳам маблағни тежаш, ҳам янги истеъдодларни тарбиялаш деганидир. Лукин “Зарафшон”да ишлаб, ёшлар билан яхши жамоа туза олишини кўрсатди. “Қизилқум” вилоят марказига кўчирилгач, жамоага бўлган эътибор ва талаб ортиши тайин. Бу йил ушбу жамоани жадвалнинг ўрта поғоналарида кўрсак, бу ҳам ёмон натижа бўлмайди.



“ҚИЗИЛҚУМ”
Келди                              Қаердан

Владимир Шишелов       “Металлург” Кузбасс
Шерали Жўраев             “Олмалиқ”
Руслан Вагапов              “Металлург”
Ўктам Саъдинов             “Зарафшон”
Миржалол Қурбонов        “Гулистон”
Самандар Шодмонов      “Насаф”
Ғайрат Жумаев                “Нефтчи”

“Қизилқум”ни 2013 йил майдонга тушган футболчилардан нақд 20 нафари тарк этган. Лекин бу билан жамоа сезиларли тарзда кучсизланмади. Чунки ўзгаришлар кўпроқ ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин рўй берганди. Қолаверса, маҳаллий ўйинчилар ҳам савия борасида бошқалардан қолишмасликларини намойиш этишяпти. Лукин имкон қадар таркибда олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида кураша оладиган футболчиларни қолдирди. Янги келган ўйинчилар эса жамоага мослашиб кетишда ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Тўғри, Шишелов ҳозирча голлар ҳисобини очганича йўқ, лекин Володя рақиб ҳимоячиларини ўзига жалб этиши билан ҳам навоийликларга ёрдам беради. Айни пайтда “Қизилқум”нинг ҳимоядаги ишлари ёмон эмас, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилишда муаммолар мавжуд. Айнан шуни ҳал этган тақдирда Лукин бемалол яхши натижага умид қилиши мумкин.

2012 йилги таркибга эътибор қаратсак, ундан Жабборов, Макосин, Холиқов, Рустамов, Усмонов, Жўраев, Қамбаров, Ҳайдаров ва Абдуллаевнинг ўйнаб келаётганини кўрамиз. Бу ёмон кўрсаткич эмас. 9 футболчи жамоа ўзагини ташкил қилиши мумкин. Бу рақам футболимиз даражасида ёмон эмас. Баъзи жамоаларда икки йил олдинга таркибдан бунча анча кам футболчилар қолган.



Кетганлар: Хуршид Йўлдошев, Равшан Меҳмонов, Зафар Тўраев, Исроил Эргашев, Элдор Тожибоев, Азиз Ғуломхўжаев, Илья Ильин, Темур Яфаров, Аваз Агалиев, Азамат Абдуллаев, Янис Манзукас, Муқим Тошматов, Андрей Власичев, Тимур Васильев, Тимур Айзатулов, Алишер Саматов, Жалил Кимсанов, Фарруҳ Шотурсунов, Олим Навкаров, Феруз Бобоқулов.

2012 йилги таркибдан қолганлар: Эркин Жабборов, Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Файзулла Қамбаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев.

Жамоаларда юзага келган ўзгаришларни таҳлил қилишимизнинг сабаби, айни пайтда клубларимиз қай даражада барқарор эканлигини кўрсатишдан иборат. Тўғри, бу ҳамиша ҳам жамоанинг натижаларига таъсир кўрсатмаслиги мумкин, лекин “Андижон” ва “Навбаҳор” мисолида бунинг салбий таъсири борлигини кўриб ўтгандик. Келаси ҳафтада ҳам яна икки жамоадаги таркиб билан боғлиқ ўзгаришларга тўхталамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика