RU

Последние новости

12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  2 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  5 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  2 08:48Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финалнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17 08:20ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Милан" 2:2, "Барса" пенальтиларда ютқазди  2 07:50Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади (рўйхат)  3 07:35Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Челси" 2:1, Мудрикнинг тезкор рейдига аниқлик етишмади  1 07:24Ўртоқлик учрашуви.»Реал» «Челси»дан устун келди, «Милан» ва «Барселона» ўзаро дуранг ўйнашди  4 01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  1 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  7 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  1

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? - "Андижон" Новости

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? - "Андижон"

Олий лига жамоаларида охирги йилларда таркибни ўзгартирмасдан 2 мавсум ўйнаш уддалаш қийин бўлган ишлардан бирига айланиб қолди.
Камида 10 жамоа таркибнинг ярмини ўзгартириб ташлайди. Натижада ўша жамоа ишқибозлари дастлабки турларда қайси футболчилар майдонда эканлигини айтиб беришга ҳам қийналишади. Бу ўзгаришлар кўплаб клубларга деярли фойда бермаяпти. Шунга қарамай, ҳар йили, керак бўлса ҳар даврада бўладиган ўзгаришларнинг охири кўринмаяпти.

Олий лига клубларида аввалги йилга нисбатан солиштирсак, қандай ўзгаришларга гувоҳ бўламиз? Айнан шу саволга бевосита фактлар билан жавоб топиш мақсадида 14 жамоанинг ҳар бирига тўхталиб ўтамиз. Бунда 2013 йилга таққослаш ва 2012 йилдаги таркибдан кимлар қолгани ҳақида маълумот берамиз. Дастлабки мақолада водийнинг икки жамоаси – “Андижон” ва “Навбаҳор” мисолида таркибдаги ўзгаришларни таҳлил қилиб ўтамиз. Ушбу клублар охирги йилларда нима сабабдан аутсайдерлар қаторига тушиб қолганига муносиб жавоб топасиз деб ўйлаймиз. Тўғри, жорий мавсумда наманганликлар ўйин савиясини ўстиришга уринишаётгани кўриниб турибди. Лекин клубда стабиллик бўлмас экан, олдинга силжиш кузатилиши қийин.



“Андижон” бир пайтлари олий лиганинг исталган жамоасини ўз майдонида ҳужумкор футбол намойиш этган ҳолда довдиратиб қўйган. Айниқса, иштирокчилар сони 20тага етган даврда “Нефтчи” билан бир жуфтлик ҳосил қилган андижонликлар жуда мазмунли ўйин кўрсатишарди. Ўшанда юқори лига жамоалари водийга ташрифни очкосиз уйга қайтишни тенглаштириб қўйишган. “Андижон”нинг ўшандаги ўйинлари бунга сабаб бўлган. Бироқ ҳозирги кунга келиб, Андижондан уч очко билан қайтиш муаммоли ҳолат эмас. Ашаддий ва содиқ ишқибозларга эга жамоанинг шундай аҳволга тушиб қолгани ачинарли, албатта. Академия ёки маҳаллий тарбияланувчиларга эътибор умуман бошқа масала, биз таркибдаги ўзгаришлар бўйича бу ҳолатнинг жавобини беришга уриниб кўрамиз.

2013 йил биринчи лигада иштирок этган “Андижон” Азамат Абдураимов қўл остида ўйнаган. Ушбу мутахассис жамоа бошқарувига 2012 йил келганди. Шундай экан, биринчи лигадаёқ таркибни яхшилаб шакллантириб бориш имконияти бор эди. Тўғри, биринчи лигада ўйнашга юқори савияли футболчилар рози бўлмайди, бироқ андижонликлар ҳозирги таркибни 80 фоизга қуйи лигада ўйнатиш имкониятига эга эдилар. Ёки ёш ҳамда кашф этилмаган футболчиларни таркибга жалб қилиш орқали курашчан жамоани шакллантириш мумкин. 2014 йилда ПФЛга берилган рўйхатни ўтган мавсумдагиси билан таққосласак, 14 нафар янги футболчини кўрамиз! Бу деярли битта қўшимча жамоа дегани. Шунча футболчини таркибга қўшиб олиш жуда ғалати ҳолат. Агар аввалги йили инқирозга юз тутган жамоа бўлганда буни тушунса бўларди.



Бироқ Абдураимовнинг ўзи ўтган йили ҳам Андижонда ишлаган, унда 1,5 йилдан ортиқроқ вақт мавжуд эди. 9 футболчи эса жамоани тарк этган. 9 ўйинчининг кетиши ва 14 футболчининг келиши! Бир мавсумдан иккинчисига ўтишда шунча ўзгаришнинг рўй бериши стабиллик йўқлигини англатади. Табиийки, шунча ўйинчи янги бўлгандан кейин уларнинг ўзаро кўникиб кетишига камида бир давра керак бўлади. Бир даврани қўлдан чиқарган клуб кейинги мавсумни биринчи лигада бошлаш эҳтимоли 90 фоизга тенг деб айтиш мумкин. Қолаверса, легионерлар жамоага наф келтира олмаяпти. Араб клубларини кўрсангиз, легионерлар бутун жамоани ортларидан эргаштириб юришади. Бизда эса улар ўзимизникиларга эргашиб кетади. Ҳар ҳолда, қуйи ўринларда юрган клубларнинг хорижлик футболчилар хизматига мурожаат қилишини тушуниш қийин. Энг сўнгги поғоналарда юриш учун чет эллик ўйинчига эга бўлиш шарт бўлмаса керак.

“АНДИЖОН”
Келди                              Қаердан
Темур Ғаниев                 “Локомотив”
Муҳиддин Худоёров       -     
Темур Султонов             “Навбаҳор”
Сергей Даценко              Украина
Алексей Касьян              Молдова
Шаҳзод Шайманов          “Машъал”
Жавлон Мирабдуллаев   “Бунёдкор”
Иброҳим Отахонов         “Шўртан”
Мирзакамол Камолов     "Нефтчи”
Анвар Ражабов               “Пахтакор”
Камронбей Кападзе         “Бунёдкор”
Шуҳрат Мирхолдиршаев   -
Виктор Расков                  Украина
Афзал Азизов                   “Бухоро”

Жамоани тарк этганлар (2013 йил ўйнаган таркибдан): Юрий Цой, Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Икром Иброҳимов, Асқар Жадигеров, Дмитрий Краев, Темур Ҳакимов, Александр Лупашко, Андрей Сидоров.



“Андижон”да ижарага олинган футболчилар сони кўп. Ҳар мавсумда камида 3-4 нафар шундай футболчилар хизматидан фойдаланиляпти. Шунинг ўрнига ҳеч бўлмаганда 2 нафар маҳаллий ўйинчига имконият бериш фойдалироқ бўлармиди? 2012 йил олий лигада ўйнаган футболчиларга назар ташласак, нақд 10 нафар ўйинчи бор экан. Уларнинг барчаси андижонлик. Демак, жамоанинг асосини маҳаллий йигитлардан тузиш имконияти мавжуд. Чунки бир клубда асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган 10 нафар футболчининг бўлиши ёмон кўрсаткич эмас. Ҳар қандай ўйинчилар таклиф этилгани билан барибир “Андижон” олий лигада қолиш учун курашишга мажбур бўляпти. Ундан кўра, ёшларга ёки маҳаллий футболчи, тарбияланувчиларига эътибор қилган маъқул. Бунга ёрқин мисол сифатида “Пахтакор” ва “Машъал”ни келтира оламиз. Тошкентликлар кўп йиллардан буён асосий урғуни клуб тарбияланувчиларига қаратишди. Қилинган меҳнатга яраша олинаётган мевани бугун барча кўриб турибди. “Машъал” ҳам четдан келган футболчиларга ишониб, 2012 йил панд еганди. Бу сафар Александр Хомяков академиядан чиққан йигитларга ишонч билдиришни лозим топди. Натижалар ҳозирча ёмон эмас. Балки, Андижонда ҳам шундай йўл тутишни истаб қолишар. Айни пайтда стабиллик кузатилмаётгани натижаларнинг қониқарсиз кўриниш олишига асосий сабаблардан бири бўлиб турибди.

2012 йилги таркибдан қолган футболчилар: Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Шаҳбоз Жумабоев, Иброҳим Отахонов, Расул Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Лочин Солиев, Акмал Жўрабоев.


"Навбаҳор" ҳақидаги мақола бироздан сўнг эълон қилинади.

Беҳзод Назаров тайёралди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика