RU

Последние новости

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Жаҳоннинг энг қиммат 10 аренаси Новости

Жаҳоннинг энг қиммат 10 аренаси

Жаҳондаги энг қиммат стадионлар ўнлигини эътиборингизга ҳавола этамиз.
10. "Лукас Ойл" (Индианаполис, АҚШ)

Қурилган: 2008
Сиғими: 66000
Сарфланган маблағ: 675 млн. доллар
Кўп имкониятларга эга "Лукас Ойл" стадиони НФЛ жамоаси Индианаполис Колтс ўй учрашувлари ва бошқа спорт турнирлари ўтказиш учун қурилган.
Қизиқ фақт: 2009 йилнинг ноябрида маҳаллий телекомпания стадионда гигиенага жуда ҳам эътибор берилмаслигини аниқлади.

9. "Сафеко Филд" (Сиэтл, АҚШ)


Қурилган: 1999
Сиғими: 66000
Сарфланган маблағ: 714 млн. доллар
Арена "Сиэтл Маринерс" номли бейсбол жамоаси учун махсус қурилган. Бу ҳақда 1995 қарор қилинган, қурилиш эса 1997 йилнинг мартида бошланган.
Қизиқ факт: Агар ўйин бошланганида томи ёпиқ бўлса, учрашув вақтида у очилиши мумкин. Буни фақат ҳакам ҳал қилади, шу билан бирга том ўйин давомида фақат бир марта очилади.

8. "Эмирейтс" (Лондон, Буюк Британия)

Қурилган: 2006
Сиғими: 60000
Сарфланган маблағ: 770 млн. доллар
Жаҳоннинг энг замонавий ва юқоритехнологик имкониятларга эга стадионда "Арсенал" уй учрашувларини ўтказади ва арена миллий терма жамоалар ўртоқлик учрашувини ўтказиши учун ижарага берилади.
Қизиқ факт: 2009 йилда "Эмирейтс"да Гордон Браун ва Николья Саркози учрашиб, Арсен Венгер ва "Арсенал"га ишора қилиб, бу стадионни инглиз-француз ҳамкорлигининг ёрқин мисоли деб аташган.

7. "Рожерс Центр" (Торонто, Канада)

Қурилган: 1989
Сиғими: 50000
Сарфланган маблағ: 930 млн. доллар
Стадион канадача футбол жамоаси "Торонто Аргонавтс" ва бейсбол жамоаси "Торонто Блу-Жейс"нинг уй аренаси ҳисобланади.
Қизиқ факт: "Рожерс Центр" 20 дақиқада томи очилиб ёпиладиган жаҳондаги илк стадион бўлган.

6. "Стад де Франс" (Сен-Дени, Франция)

Қурилган: 1998
Сиғими: 80000
Сарфланган маблағ: 974 млн. доллар
ЖЧ-1998 учун қурилган махсус стадион ҳозирда кубок финаллари, терма жамоа ўйинлари, авто ва мото гонка ҳамда чанғи мусобақалари ўтказишга хизмат қиляпти.
Қизиқ факт: Франция президенти Николя Саркози бир йилда камида икки марта бу стадионга келишга мажбур: Франция Кубогининг утбол ва регби финалида.

5. "Мэдисон-сквер-гарден" (Нью-Йорк, АҚШ)

Қурилган: 1968
Сиғими: 18000
Сарфланган маблағ: 1,1 млрд. доллар
Афсонваий спорткомплекс "Рейнжерс" номли хоккей ва "Никс" номли баскетбол жамоаларининг уй аренаси ҳисобланади.
Қизиқ факт: Лойиҳа архитектори ва "Пепсодент" компанияси президенти Чарлз Лакман ўз муваффақияти сирига қуйидагича тариф берган: "Мен анчадан бери тонгги соат бешда уйғонишга ўрганиб қолганман, бу кун давомидаги энг яхши вақт. Бу пайтда миям жуда яхши ишлайди ва мен ўз ишларимни жуда яхши режалаштираман".

4. "Зенит" стадиони (Санкт-Петербург, Россия)

Сиғими: 69,501
Битиши белгиланган муддат: 2012
Сарфланган маблағ: 1,1 млрд. доллар
ЖЧ-2018 учун қурилаётган "Зенит" стадионининг очилиши бир неча маротаба қолдирилган. Стадион фойдаланишга топшириладиган санаси 2012 йил эди.
Қизиқ факт: Қурилаётган стадионда биринчи ўйин 2009 йилда ўтказилган. Буюртмачи ва бош пудратчи жамоалари кичик пудратчиларни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.

3. "Ковбойз Стэдиум" (Арлингтон, АҚШ)

Қурилган: 2009
Сиғими: 80000
Сарфланган маблағ: 1.3 млрд доллар
Дунёдаги энг катта ёпиқ стадионни НФЛ жамоаси "Даллас Ковбойз" учун қурилган.
Қизиқ факт: Jerry-Tron номли йирик икки томони юқори кўрсаткичга эга рангли экран жаҳоннинг энг катта экрани сифатида Гиннес Рекордлари Китобига киритилган.

2. "Олимпия стадиони" (Монреаль, Канада)

Қурилган: 1976
Сиғими: 60000
Сарфланган маблағ: 1,4 млрд. доллар
Канададаги ёзги Олимпиада ўйинлари учун қурилган "The Big O" номли стадионда, бейсбол ва американча футбол ўйинлари ўтказилади.
Қизиқ факт: 1976 йилги Олимпиадада, футбол спорт турида Польша ГДРга ютқазган ўйинда, 72000 мухлис йиғилган ва бу Канада футболидаги ҳозиргача янгиланмаган рекорд.

1. "Уэмбли" (Лондон, Буюк Британия)

Қурилган: 1923 (2007 йилда тўлиқ реконструкция бўлган)
Сиғими: 90000
Сарфланган маблағ: 1,5 млрд. доллар.
Англия терма жамоасининг ўй стадионида концертлар, кубок финаллари ва регби ўйинлари ўтказилади.
Қизиқ факт: Янги "Уэмбли" архитектори Норман Форстер Пушкин музейининг реконструкциясида ҳам ишлаган ва Чинни оролни ишлаб чиққан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика