RU

Последние новости

14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  0 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  5 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  1 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  17 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1

Жаъфар Ирисметов: “Тожиев, Шодиев? Яхшиси мураббийларнинг ўзи танласин” Новости

Жаъфар Ирисметов: “Тожиев, Шодиев? Яхшиси мураббийларнинг ўзи танласин”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” марказий стадионида Иордания терма жамоасига қарши синов-назорат баҳсини ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу муносабат билан таниқли собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан мазкур учрашув ҳақида суҳбатлашдик.

- Жаъфар ака, ўйлаймизки, кеча МТЖмизни ўйинини кўрган бўлсангиз керак. Шундай бўлса, аввало ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳа, албатта кўрдим. Ўйин тўғрисида нима деса бўлади, бу каби учрашувлар доимо фойдалидир. Айниқса ёш ўйинчиларни синаб кўришда жуда асқотади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмагандек туюлди назаримда. Бу нарса кўпроқ, янги қуриб борилаётган таркиб билан боғлиқ бўлса керак. Иккинчи таймда эса устунлик тўлиқ терма жамоамизнинг томонига ўтди. Якунда ҳисоб ҳам шунга яраша биз учун қониқарли якун топди.

- Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиев. Кечаги ўйиндан келиб чиқиб, собиқ ҳужумчи сифатида айтингчи, Инчеонга уларнинг қай бири борса кўпроқ фойдаси тегади?

- Менга қолса, уларнинг иккиси ҳам боргани маъқул. Чунки бир хил савияда ўйнашади.

- Лекин танлаш имконияти битта?

- Нега...?

- Чунки қолган икки ўринга Ислом Тўхтахўжаев билан Фозил Мусаев номзоди деярли аниқ бўлиб улгурган.

- Ҳа. Ундай бўлса, танлаш имкониятини бош мураббийга қўйиб берамиз.

- Барибир бу борада шахсий фикрингизни айтмадингиз?

- Ҳозир сизга қайсидир ўйинчини кўрсатиб, иккинчи ўйинчини ранжитиб қўйишни истамайман. Уларнинг иккаласи ҳам боришга ҳақли.

- Олий лигада улардан бошқа яна қайси ҳужумчиларни бу борада кўрсатган бўлардингиз?

- Тўғриси, ҳозир аввалгидек кучли ҳужумчилар камайиб кетган. Жуда ҳам саноқли.

- “Машъал” ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевнинг ўйинини кузатиш имкони бўлдими?

- Йўқ, шу кунгача ҳеч кўрмадим. Лекин уни голлар уриб келаётганини биламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика