RU

Последние новости

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  3 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

Зерикарли 1-бўлимдан шиддатли 2-бўлимга қадар: “Сурхон” – “Қўқон-1912” ўйини ҳақида Новости

Зерикарли 1-бўлимдан шиддатли 2-бўлимга қадар: “Сурхон” – “Қўқон-1912” ўйини ҳақида

20 март куни Суперлиганинг 3-тур учрашувлари якунига етди.

Кун доирасидаги 3 учрашувнинг дастлабкиси Сурхондарёда “Сурхон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Дуранг натижа қайд этилган баҳс ҳақида сўз юритамиз.

Зерикарли 1-бўлим

Ўйиннинг илк дақиқалари шиддатли тарзда бошланди. Кўринишидан муросасиз кечадиган баҳснинг 8-дақиқасида қўқонликлар бурчак зарбасига эга чиқишди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов дарвозага йўллади, бироз озгина ноаниқ бўлди. Aслида, шундан сўнг ҳар икки жамоа ҳам ҳужумларга ўтиб туришди, лекин уларнинг хавфлилиги ҳаминқадар эди. Aлбатта, бунга Термиздаги ёмғир ҳам ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкин, бироқ ўша куни жамоалар 1-бўлимни шу тарзда ўтказишди.



1-бўлимнинг акси: Шиддатли тарзда ўтган 2-бўлим ҳақида

Жамоалар кўринишидан барчасини 2-бўлимга олиб қолганга ўхшаб майдонга тушишди. “Қўқон-1912” жамоаси дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумларга зўр берди. Бу эса табиийки, голга олиб келди. “Сурхон” футболчиси Владимир Буданя Шохназар Норбековга нисбатан ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. “Спорт” телеканали орқали томоша қилган мухлис, футболчи, ҳакам ёки стадиондан ўйинни кўрган мухлисдан фарқи қолмай, такрорий лавҳани ҳам кўра олмади. Шу боис, қанчалик даражада қўполлик ишлатилганини билмадик, бироқ бир кўришдан бу пеналтига ўхшади. Уни амалга оширган Мурод Холмуҳаммедов эса мўлжалда адашмади – 0:1.

Голдан сўнг “Сурхон” жамоаси аъзолари ҳужумларга янада зўр берди. Қатор ҳужумлар, бир неча вазиятлар юзага келтира олди жамоа. Ҳатто, бир вазиятда пеналтига ўхшаш ҳолат ҳам бўлганди, бироқ “Спорт” каналидаги такрорий лавҳалар берилмагани яна панд берди. Биз эса шунчаки овозлардан сурхондарёлик мухлисларнинг ҳакамни одатий сўкишини эшитдик. 77-дақиқада Aсрор Ғофуров катта саҳнага чиқди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Ғофуров боши билан дарвозага йўллади – 1:1.

Ҳисоб тенглашча қўқонликлар ҳам, мезбонлар ҳам олдинга ўтишга кўпайтиришди. Майдон “ёнди”, дея олмаймиз-ку, бироқ яхши ўйин бўлди анча. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтларда эса Мурод Бобожонов барчасини ҳал қилиши мумкин эди. 2 дақиқада узоқ масофадан икки марта кучли зарба берди. Бироқ биринчисида тўп дарвоза устуни устидан, кейин эса дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Шундай натижа ва ўйин билан учрашув ўз ниҳоясига етди.


Мураббийларнинг фикри

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди"         

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, мухлисларимиз кутган натижани қўлга кирита олмадик"        



4-тур олдидан

1 апрель куни “Сурхон” жамоаси Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Ҳозирги кунга қадар жиззахликлар 3 ўйиндан сўнг 2 ғалаба, 1 дуранг натижа билан 7 очкога эга. “Сурхон” эса мазкур баҳсдан сўнг 4 очкога эга.

2 апрель куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйиндан кейин қўқонликлар 1 ғалаба ва 2 дуранг натижаси билан 5 очкога эга.




Coca Cola Суперлига, 3-тур
СУРХОН – ҚЎҚОН-1912 - 1:1
20 март 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Илья Илин
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Ахмед Тиллаев

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 52 пенальти, - 0:1. Асрор Ғофуров 77, - 1:1 (Алишер Салимов).

"Сурхон": 13.Акром Хўжаев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 76), 10.Мурод Бобожонов, 11.Зоҳир Пиримов (21.Жавоҳир Эсонқулов, 69), 14.Жасур Холтўраев (38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 69), 15. Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Азамат Аҳмедов, 3.Камолиддин Ашуров, 9.Низомжон Норов, 70.Иброҳим Йўлдошев.

"Қўқон-1912":
1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 7.Асадбек Собиржонов (13. Сардор Азимов, 72), 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шохназар Норбеков, 15.Ойбек Рустамов (11. Мўмин Мелиев, 81), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов, 64).
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 5. Славко Лукич, 14. Аваз Маматхўжаев, 99. Андрей Сидоров.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов 15, Иван Йосович 65, Асрор Ғофуров 67, Фарҳод Бекмуротов 82, Музаффар Абдуллаев 90+2.


Сурхон

Асрор Гафуров - 77'

Суперлига. Тур 3

20/03/2021, 16:15

1
:
1
Завершен

Коканд-1912

Мурод Холмухамедов - 52'

45'
90'
51'  Акром Хўжаев
66'  Асрор Гафуров
69'  Зохир Пиримов (Жавохир Эсонкулов)
69'  Джасур Холтураев (Мухаммадали Абдурахмонов )
76'  Ислом Тошпулатов (Жахонгир Ахмадов)
77'  Асрор Гафуров
77'  Алишер Салимов
15'  Ойбек Рустамов
52'  Мурод Холмухамедов
64'  Якуба Бамба (Икбол Маликжанов)
65'  Иван Йосович
72'  Асадбек Собиржанов (Сардор Азимов)
81'  Ойбек Рустамов (Мумин Мелиев)
82'  Фарход Бекмурадов
90'  Музаффар Абдуллаев




Оғабек Самисов

Фото: Собитжон Ходжамқулов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика