"Зенит" Сергей Семакни истеъфога чиқармайди
03 дек 2021 14:30
Новости
"Зенит" Сергей Семакни истеъфога чиқармайди
"Зенит" клуби раҳбарияти бош мураббий Сергей Семакни истеъфога чиқаришни режалаштираётгани йўқ.
Санкт-Петербургликлар ЕЧЛдаги муваффақиятсизликларга қарамасдан мураббийга ишонишда давом этади. Клуб келажакни у билан бирга кўрмоқда. Семакнинг амалдаги шартномаси 2+1 кўринишига эга. Келишувнинг дастлабки қисми ушбу мавсум охирида тугайди. Томонлар шартномани автоматик узайтириш ҳуқуқига эга. "Зенит" Россия чемпионатнинг ортда қолган 16 учрашувида 36 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қиляпти.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии