RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда Новости

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда

“Бунёдкор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги навбатдаги “Тошкент дербиси” бошланишига ҳам бир неча соат қолмоқда.

Ўз вақтида “темирйўлчилар” жамоаси сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, бир қатор дербиларда мухлислар олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи Зайниддин Тожиев мазкур ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Бунёдкор” жамоаси эндиликда Миржалол Қосимов бошчилигида секин-аста янгича ўйинни шакллантириб бормоқда. Лекин бугунги баҳсда “Локомотив”ни рақибдан бироз устунроқ, деб ўйлайман. Ўзи аслида дербига тайёргарлик одатда бироз бошқачароқ бўлади. Мен футбол ўйнаган пайтда ҳам шундай эди. “Бунёдкор”га қарши кечган бир нечта дербиларда иштирок этганман.



Дербида жамоа ютадими ёки ютқазадими, барибир кураш сўнгги секундларга қадар кечади. “Бунёдкор” билан бўлган дербилардан ёдимда сақланиб қолгани – 2012 йилда ушбу жамоани 3:1 ҳисобида мағлуб этганимиз. Ўшанда Артурас Фоменко 2 та гол киритганди. Адашмасам, Артурас “Бунёдкор”га қарши деярли ҳар бир ўйинида гол киритишга муваффақ бўларди.

Умуман олганда, дербида ғалабага эришиш ҳар қачон ҳам муҳим бўлган. Шу сабабли бугун ҳам ўйин жуда шиддатли ва қизиқарли тарзда кечишига аминман, - дейди Тожиев.

Таъкидлаш жоизки, Зайниддин Тожиев 2011—2013 мавсумларда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика