RU

Последние новости

17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  1 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  1 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  6 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган" Новости

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган"

"Интер" вице-президенти Хавьер Занетти Адрианонинг Милан клубидаги ўйини нега ўзгариб кетгани ҳақида гапириб берди.

"У "Интер"га келиши билан "Реал"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳайрон қолдирадиган куч билан гол урди. Ўшанда ўзимга: "У янги Роналдо, Адрианода ҳамма нарса бор, жисмоний имконият, иқтидор, тезлик" дегандим. Аммо Адри фавеладан келгани мени ҳавотирга соларди.

Ҳеч нарсаси бўлмаган инсонда бойлик пайдо бўлса қандай муаммолар юзага келишини кўрганман. Деярли ҳар куни савол берардим: "Бугун кечаси нима қиласан?", "Қаерга борасан?". У муаммоларга ўралашиб қолишидан қўрқардим.

Адрианонинг отаси ўғлини назоратда ушларди. Аммо мавсум стартидан олдин кутилмаган воқеа юз берди. Унга Бразилиядан қўнғироқ қилишди ва футболчининг ҳаётини бир умрга ўзгартириб юборадиган хабарни айтишди: "Адриано, отанг вафот этди".

У бақириб йиғлаганини, телефонни улоқтириб юборганини кўрдим, буни кузатиш жуда оғриқли эди. Биз Моратти билан бирга уни укамиздек ҳимоямизга олдик. Бунгача у голлар уриб, уларни отасига бағишларди. Аммо ўша қўнғироқдан сўнг аввалги Адрианони кўрмадик. Ҳар кеча уни қўллаб-қувватлашга уринардик.

"Сен Роналдо ва Ибрагимовичнинг қоришмасисан, сен улардан кучлироқ бўла оласан".

Аммо ҳаммаси бекор кетди, уни депрессиядан чиқара олмадик, шундан бери бу воқеа ҳақида кўп ўйлайман".

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика