Закария "Ювентус"га ўтиш олдидан Туринга учиб келди
31 янв 2022 12:07
Новости
Закария "Ювентус"га ўтиш олдидан Туринга учиб келди
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Закария "Ювентус"га ўтишга яқин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 25 ёшли швейцариялик футболчи кеча "Ювентус"га ўтиш олдидан тиббий кўрик учун Туринга келди.
Хабар берилишича, шартнома 2026 йилга қадар тузилади, трансфер нархи эса 5 миллион евро+бонуслар кўринишида бўлади.
Закария жорий мавсум "Боруссия" либосида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Футболчининг немис клуби билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган, ўйинчи келишувни узайтирмайди.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии