RU

Последние новости

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Зафар Холмуродов: “Ёшлар билан ишлаш, уларни тарбия қилиш осон эмас” Новости

Зафар Холмуродов: “Ёшлар билан ишлаш, уларни тарбия қилиш осон эмас”

Яқин-яқингача футболчи сифатида ўз ўйинлари, голлари билан мухлисларни қувонтириб келаётган Зафар Холмуродов эндиликда ўзини мураббийлик касбига бағишлади.
Ҳужумчи қандай бўлиши керак деган саволга Холмуродов орқали ҳам жавоб топиш мумкин. Фаолияти давомида 200дан зиёд голлар муаллифи бўлгани кўп нарсадан дарак беради. Футболчиликдаги ҳаётининг катта қисмини “Насаф”да ўтказган Зафар мураббийлик фаолиятини ушбу клубда бошлади. Аввалига бош мураббий Рўзиқул Бердиевга яқиндан ёрдам бериб юрди. Кейин эса “Насаф”нинг ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу билан унинг зиммасидаги масъулият кучайди. Ундан қандай мураббий чиқиши ҳамма учун қизиқ бўлса керак. Ҳар холда ҳужумчи сифатида ўзини кўрсата олганди. Энди бўлса, мураббийликда яхши ном қозониш учун ишга киришди.  

- Яқиндан бошлаб “Насаф”нинг ёшлар жамоасига устозлик қиляпсиз. Бу қандай юз берди?

- Мураббийлик фаолиятимни яқинда бошлаганман. Бунинг учун ўқишим, изланишим керак. Ахир ҳаммаси ўзидан-ўзи бўлавермайдику, тўғрими? Мураббий доим ҳамма нарсага тайёр бўлиши керак. Шамил Ярулин билан Рўзиқул Бердиев менга ёшлар жамоасини бошқаришни таклиф қилишди. Тўғриси, уларнинг таклифини рад эта олмадим. Қачондир мустақил равишда ишлашим керак эди. Икки йил давомида “Насаф”нинг асосий жамоасида ишлаб мураббий сифатида ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим. Айниқса, Рўзиқул Бердиев ва Шуҳрат Тошпўлатов катта ёрдам беришди. Мен доим тўғрисини гапираман, ҳеч нимани яширмайман. Айнан улардан ўрганганларим кўп бўлди. Буни тан оламан. Аммо ҳар ким ҳам тан олавермайди. Тўғри, футбол ўйнаб юрган кезларимда кўплаб мураббийлар билан ишладим. Терма жамоа ва клубларда бир қатор маҳоратли мутахассислар қўли остида тўп сурдим. Ҳар бир мураббийнинг яхши қирраларини ўзим учун намуна қилиб олдим. Ўзини ҳурмат қилган инсон ҳеч қачон бировнинг ёмон жиҳатини ўзига сингдирмайди. “Насаф”да бўлса, Рўзиқул Саъдуллаевич билан Шуҳрат Бекпўлатович яқиндан кўмаклашишди. Мураббий бирданига мураббий бўлиб қолмайди. У ҳам кимдандир ниманидир ўрганиб кейин яхши мутахассис бўлиб етишади. Бердиев менга ёшлар жамоасини бошқаришни таклиф қилаётганда айтдики, тўғри бошида оз-моз қийин бўлади, лекин ўрганиб кетасан, ўзингга ҳам ёқади, иштиёқинг ортади деганидан кейин менда ишлаш учун ҳохиш кучайиб кетди. Биламан, ёшлар билан ишлаш, уларни тарбия қилиш осон эмас. Уларни қандай тарбия қилиш бизнинг қўлимизда. Ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қилсангиз уларда иштиёқ борган сари кучаяди. Машғулотлар жараёнини қизиқарли равишда ўтказсангиз бу футболчилардаги қизиқишни оширади ва шунга интилишади. ”Насаф”да жамоавийлик, бир-бирига меҳр-оқибат доимо юқори бўлган. Ҳамма базада яшаб, бирга шуғулланиб ҳаёт кечиргач улар битта оила ҳисобланишади. Оила нима билан мустаҳкам бўлади? Қачонки, бир-бирига ҳурмат, меҳри юқори бўлса шунда оила мустаҳкамланади. Бу гапларни ёшларга жуда кўп гапираман. Жамоавийлик ўйинда ҳам, ишхонада ҳам, кўчада ҳам албатта бўлиши керак деб алоҳида тайинлайман. Бундан ташқари тартиб интизом ҳам бўлиши шарт. Қўлимдан келганича уларни тўғри тарбиялашга ҳаракат қиламан. Менга нимаси ёқимли? Йилига асосий таркибимиз учун 2-3та футболчи тайёрлаб берсак бу бизнинг катта ютуғимизга айланади. Ахир ёшлар билан нима учун ишлаяпмиз? Уларни “Насаф”нинг асосий таркибига тарбиялаб беришимиз лозим. Четдан ўйинчиларни қидирмаслигимиз керак. Бизда академия, интернатлар нима учун бор? У ердаги маҳаллий йигитларимизни бош жамоамизга муносиб даражада етказиб беришни билишимиз муҳим. Ўйинчи фақатгина машғулотлар билан футболчи бўлиб қолмайди. Уларга ҳар томонлама эътиборни кучайтириш зарур. 

- Ёшлар жамоасини бошқаришга киришганингиздан сўнг “Насаф”нинг натижалари яхшиланди. Буни қандай қилиб амалга оширяпсиз?
- Олдин қандай машғулотлар ўтказишган, нималарга эътибор қаратишгани менга қоронғу. Яхши биласиз, мураббийнинг алоҳида тактикаси, машғулот ўтказиш бўйича қўлланмалари бўлади. Тўғри, бошида ёшлар билан ишлашда ҳаяжон сезилди. Чунки олдин бундай жамоа билан ишлашга ўрганмагандим. Машғулот жараёнлари, уларга бўлган муносабат ўзгарди. Ёшларга эътибор янада кучайди. Хоҳлайсизми-йўқми, ёш футболчиларга қанча кўп эътибор қилинса, шунча яхши. Балки бунгача ёшларда иштиёқ, уларга эътибор кўнгилдагидек бўлмагандир. Шунинг учун ҳам ишлаш дастурини ўзгартирдик. Асосий таркиб ўтказадиган машқлар дастурини ёшлар билан ҳам қўллайдиган бўлдим. Керак пайтда Рўзиқул Саъдуллаевичдан маслаҳатлар сўрайман. Бизнинг ишимиз шуки, ёшларни тўғри йўлда тарбиялаб келажакда яхши инсон, яхши футболчи бўлиб етишишларини хоҳлаймиз. Ёшларга доим биринчи навбатда ўзларингни ҳурмат қилинглар деб кўп такрорлайман. Агар ўз устингларда ишламасанглар, машғулотларни кўнгилдагидек ўтказмасанглар, мураббийнинг эътиборини қозона олмайсизлар деб қўшимча қиламан.

- Футболчи сифатида яхшигина ном қозонгансиз. Мураббийлик билан шуғулланаётганингизга ҳали кўп вақт бўлмаганлиги учун бу борада нималарга қодирлигингизни айтарли ҳеч ким билмайди.
- Яхши мураббий бўлиш учун ишлашдан тўхтаб қолмаслиги керак, у янада кўпроқ интилиб яшаши муҳим аҳамиятга эга. Тўғри тактика танлашни, ўйинчилар билан илиқ муносабат ўрнатишни ҳам билиш керак. Ҳозирги футболда қўл остидагиларни ҳақорат қилиш, уларни ранжитиш нотўғри деб ўйлайман. Агар бундай қилса мураббий ҳеч нимага эриша олмайди. Шунинг учун ҳам мураббийларга доимо қийин. У кўп меҳнат қилиши, ўйлаши, ёзув-чизув қилиши керак. Таркибга кимларни тушириш ва кимни қайси чизиққа қўйиш ҳақида ҳам бош қотиради. Бир сўз билан айтганда, мураббийлик касби мураккаб вазифа. Четдан қараганда одамлар учун бу осон ишдек кўриниши мумкин, лекин унинг ичига кирган инсон бунинг қанчалик машаққатли эканлигини тушуниб етади. Фараз қилинг, битта позицияда иккита тенг кучли яхши футболчилар бўлса, қайси бирини майдонга тушириш борасида узоқ ўйланиб қолади. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, Рўзиқул Бердиев футболчилар билан қандай муомала қилишни яхши билади. Шу боис ҳам у ерда жамоавий руҳ жуда яхши шаклланган. Керак бўлса ўйинчиларга ён босади. Бундан ташқари мураббий яхши руҳшунос бўлиши талаб этилади. Ҳамма мураббий ҳам яхши жамоаларни бошқаришни ва муваффақиятларга эришишни истайди.

- Мураббийлик қилиш олдиндан режангизда бормиди, ёки...

- Аввалдан режамда бор эди. Футболчилик фаолиятимни тугатганимдан кейин уни бутунлай тарк этишим мен учун оғир эди. Узоқ вақт футболни ичида юрган одам уни тарк эта олмайди.

- Рўзиқул Бердиев билан бирга тўп суриб ажойиб натижаларга эришгансиз. Уни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз. Бердиев мураббийлик салоҳиятини намойиш этишда давом этяпти. 2013 йилда эса Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлди. Сиз ҳам унинг ёнида малака тўплаб боряпсиз...
- ... яхши инсонни олдида юрган одам яхшилик топади. Ўзингиз учун идеал бўлган одамнинг ҳамиша яхши томонларини ўзлаштирасиз.  

- Демоқичманки, вақти келиб Рўзиқул Бердиевдан ҳам кучлироқ мураббий бўлишингизга ишонасизми?

- Ҳар бир инсоннинг нияти бор. Кучли бўламан дедими, бу унинг ўзига боғлиқ. Кучли бўлиши учун жуда кўп меҳнат қилиши, ҳар куни ишлаши лозим. Лекин яхши ният, ярим давлат. Инсон ўйлаган ниятига шунчаки эришиб қолмайди. Бунинг учун тинимсиз меҳнат талаб қилинади. Рўзиқул Саъдуллаевичнинг 2013 йилда энг яхши мураббий бўлишининг сабаби бор. Унинг футболчиларга бўлган муносабати, эътибори, ишлаш жараёни ажойиб. “Насаф” аҳил жамоа.

- Орзуингиз нима?

- Албатта мен ҳам яхши мураббий бўлишни хоҳлайман. Ўзбекистон учун яхши футболчиларни етиштириб бериш мен учун бахт. Қўл остимизда тарбия топган футболчи кейинчалик терма жамоада ва хориж клубларида тўп сурса бундан хурсанд бўламиз. Футболчини яхши тарбия бериш, шуғуллантириш бизга боғлиқ.

- Ҳозирги ҳужумчиларга нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Ҳужумчи машғулотларда ўз устида ишлаши керак. Агар бу ишни қилмаса фойдаси йўқ. Мураббий сифатида уларга доимо қандай машқ қилиш ҳақида топшириқлар берамиз. Ундан ташқари унинг ўзида ҳам хоҳиш, интилиш бўлиши керак. Барибир футболчининг ўзида бўлмаса қийин. Голга бўлган чанқоқлиги кучли бўлиши шарт. У гол урсагина шунда ҳужумчи ҳисобланади. Қолаверса, албатта характер бўлиши муҳим. Футболда ушбу омиллар катта ўрин тутади.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика