RU

Последние новости

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди Новости

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди

Жорий мавсум олдидан бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларига йўл олишмоқда.

Жумладан, бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепиб келган Забиҳилло Ўринбоев Япония Жей-лига 2да ҳаракат қиладиган "Токусима Вортис" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Бундан ташқари, токусималиклар расмий сайти ҳам Ўринбоев билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"га тегишли бўлган Забиҳилло ўтган мавсумни ижара асосида Бекободнинг "Металлург" клубида ўтказган ва 24та ўйинда иккита гол урган эди.

Маълумот учун, "Токусима Вортис" клубига 1955 йилда асос солинган. Жамоа уй учрашувларини 20 минг мухлисга мўлжалланган "Наруто Атлетик" стадионида ўтказади. Бош мураббийи испаниялик Абел Моурело Лопез.

"Токусима Вортис" айни пайтда J2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-поғонада бормоқда. Тўплар нисбати - 4:4.


Япониядаги фаолияти давомида Забиҳиллога омад ва кўплаб голлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика