Заани ҳақорат қилган 12 ёшли болага нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари олиб борилган
08 окт 2020 00:43
Новости
Заани ҳақорат қилган 12 ёшли болага нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари олиб борилган
Июль ойида "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрида Заани инстаграм орқали ҳақорат қилган 12 ёшли бола ҳибсга олинган эди.
Полиция ходимлари унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини олиб боришган.
"Болакай махсус таълим курсларида қатнашди ва қилмишидан пушаймон бўлди. У ерда тенглик, ирқий хилма-хиллик ва камситиш нимани англатиши яхшироқ ўргатилади ва қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги ўргатилади.
Шунингдек, эҳтимолий жиноятларнинг оқибатлари ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари тўғрисида маълумот берилди. Биз ушбу бола билан шуғулланишда давом этамиз.
Ўша ҳодисадан кейин болакай ҳақоратли сўзларни ишлатмай қўйди", – деди полиция вакили.
Комментарии