RU

Последние новости

13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  1 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  1 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  0 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  39 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  12 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0

"Ювентус"нинг муаммолари ёхуд ўхшамаган суперклуб лойиҳаси Новости

"Ювентус"нинг муаммолари ёхуд ўхшамаган суперклуб лойиҳаси

Яқиндагина Италия Футбол Федерацияси суди "Ювентус"дан 15 очко олиб ташлади.

Бунга клубнинг молиявий фирибгарликлари сабаб бўлди, Прокуратура томонидан олиб борилган суриштирувлардан сўнг аниқ бўлишича, "Ювентус" раҳбарияти бир неча йиллар давомида нотўғри молиявий ҳисобот бериб келган, клуб хар мавсум ўз йўқотишларини яшириб келган ва жамоа мавсумни фойда билан якунлаб келганини эълон қилган. 



Италия прокуратураси "Ювентус"га қарши жиноий ишни бошлагандан сўнг клуб президенти Андреа Аньелли ҳамда вице-президент Павел Недвед ва директор Маурицио Арривабене истеъфога чиққанини эълон қилди, Директорлар кенгаши ҳам истеъфога чиқишга улгурди. Жамоада рўй берган муаммолар, нима сабаб бўлгани, хуллас, бу воқеаларни чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.


Италиядаги гегемонлик ва Чемпионлар Лигасидаги финаллар

"Ювентус" собиқ президенти Андреа Аньелли жамоа президенти лавозимига 2010 йил 19 май куни тайинланган эди. Қизиғи шундаки, Андреанинг отаси ҳам (Умберто Аньелли), "Ювентус"да президент лавозимида ишлаган (1962 йил). Андреа жамоага президент бўлиб келган давр "кекса синьора" оғир дамларни бошдан кечираётган эди, жамоа 2010/11 йилги мавсумни 7-ўринда якунлаган эди. Аньелли жамоани 12 йил бошқарди, унинг бошқарув даврида жамоа Италия чемпионати 7-ўринидан Сицилия ороллари мутлақ гегемонига айланди ва Европа майдонларида "Атлетико" каби грандлар кушандасига айланди, аммо Аньеллига "Ювентус"нинг ушбу имижи маъқул келмади ва Аньелли "Ювентус"ни "Реал" "Барса" ва "Бавария" каби грандга айлантириш ҳақида бош қотирди, шу йўлда ривожланишнинг янги стратегиясини ўйлаб топди.


Катта режалар ва уларнинг барбод бўлиши

"Юве" катта трансферларга қўл ура бошлади. 2018 йили Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтди, жамоа ўз тарихидаги энг қиммат трансферга кўл урди. Португалиялик ўйинчининг "клаусула"си 117 миллион еврони ташкил этди. Роналдунинг янги жамоасидаги иш ҳақи 31 миллион евро эди, клуб учун эса ушбу шартнома даромад солиқлари билан жами 54 миллион еврога тенг бўлди. Роналдунинг трансфери клубни бренд сифатида ривожлантириш учун айни муддао бўлди, клуб трансфердан сўнг биринчи куннинг ўзидаёқ 520 минг дона футболка сотди, биринчи ҳафтада эса клуб Роналду футболкаларидан 54 миллион евро фойда қилди. 


Роналду трансферидан бир йил олдинроқ эса жамоа логотипини ўзгартирди. Клуб янги акцияларни чиқарди, логотипини ўзгартирди, лекин жамоага бу етарлича эмас эди. "Ювентус" 2017/2018 йилги мавсумни 20 миллион евро зарар билан якунлади, бир йил ўтар-ўтмас, 2018/2019 йилги мавсумда эса жамоа 40 миллион зарар кўрди, бу ривожланаётган клуб учун яхши натижа. Клуб ушбу қарзларни, янги акциялар тўпламини сотувга чиқариш билан зарар миқдорини қоплаб кетмоқчи эди, лекин Covid-19 пандемияси Аньелли режаларини барбод қилди. Пандемия "Ювентус"ни энг ноқулай вақт тутиб олди, жамоа 2021/2022 йилги мавсумни 113 миллион евро зарар билан якунлади. "Ювентус"нинг барча режаларини пандемия барбод қилди. Туринликлар катта харажатлар қилаётган вақтда жамоа катта даромад ҳам қилиши керак эди, лекин пандемия бунга тўсқинлик қилди: чемпионатлар тўхтатилди, футбол учрашувлари мухлисларсиз ўтди, жамоалар эса катта зарар кўришди. "Кекса синьора" учун эса бу жуда катта йўқотиш бўлди. "Ювентус"нинг ўтган йилги молиявий ҳисоботида келтирилишича, жамоа 2019-2022 йиллар оралиғида 320 миллион евро маблағни ишлаб олиши керак эди, лекин пандемия бунга тўсқинлик қилди. 2021 йилда жамоа қўшимча капитал жалб этди, аниқроғи, 400 миллион евро миқдоридаги янги акциялар тўпламини сотувга чиқарди, янги акциялар клубнинг амалдаги акциядорларига бўлиб берилди. Қизиғи шундаки, клуб 2019 йили ҳам қўшимча капитал жалб этишга мажбур бўлганди, жамоа 300 миллион еврога тенг акцияларни сотувга чиқарганди. 2019-2022 йиллар орасидаги жалб этилган капиталнинг жами миқдори 700 миллион еврога тенг бўлди. Ушбу сумма "кекса синьора"нинг молиявий муаммолари қай даражада катта бўлганини кўрсатиб берди. Қўшимча капитал жалб этилгани яширилгани туфайли кейинчалик ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборини тортди.


Молиявий муаммоларнинг прокуратура томонидан аниқланиши ва суриштирув ишлари

"Ювентус" ўз ҳисоботларида нотўғри маълумот бергани учун "Ювентус" молиявий директори Чиррато, собиқ молиявий директор Бертола ва унинг жамоаси асосий айбланувчи сифатида кўрилмоқда. Жиноий ишда жамоанинг акциялар нархи сунъий равишда нотўғри ҳисоботлар орқали оширилгани, футболчилар трансфер суммаси ошириб кўрсатилгани Турин прокуратурасининг эътиборини тортган. Жамоа ва футболчиларнинг бунга алоқаси йўқ.


Суд жараёни ва жазо

20 январь куни Италия Футбол Федерацияси суди прокуратура айбловини қўллаб, жамоадан 15 очко олиб ташлади. Бир неча кундан сўнг "Ювентус" клуби расмийлари суд қарори билан рози эмасликларини ва 15 очко олиб ташлангани учун апелляция беришини эълон қилди. 



"Ювентус" футбол клуби бундай жазони адолатсиз деб ҳисобламоқда ва футбол оммаси бу қарорни нотўғри деб ҳисобламоқда. Молиявий фирибгарликда клуб иштирок этмаган фақат молиявий бўлим жазоланиши керак эди, "Ювентус"га тайинланган жазо жуда қаттиқ ва адолатсиз. "Ювентус" клуби учун бўлган катта устунлик шундаки, молиявий фирибгарликни содир этишга тарихий воқеалар сабаб бўлган, яъни пандемия "Ювентус" молиявий режаларига катта таъсир қилган. Воқеалар ривожини кузатамиз...


Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика