"Ювентус"га қарши ўйиндан олдин "Милан"да омадсиз серия
05 апр 2019 23:29
Новости
"Ювентус"га қарши ўйиндан олдин "Милан"да омадсиз серия
Эртага "Милан" А Сериянинг 31-турида "Ювентус" меҳмони бўлади.
Миланликлар А Серия доирасида ушбу рақибга қарши кечган сўнгги 12 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабага эришган. Бу 2016 йилнинг 22 октябрь кунида содир бўлган. Ўшанда "Милан" Локателлининг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Қолган 11 ўйинда эса "Юве"нинг ғалабаси қайд этилган.
Комментарии