"Ювентус"да молиявий аҳвол яхши эмас, шу сабаб клуб Шомуродовни ижарага олмоқчи
08 янв 2021 15:20
Новости
"Ювентус"да молиявий аҳвол яхши эмас, шу сабаб клуб Шомуродовни ижарага олмоқчи
"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ювентус" қизиқишларига сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидланганидек, клуб испаниялик ҳужумчи Альваро Моратага ўринбосар қидирмоқда.
Мората 2020 йилнинг сўнггида жароҳат олган эди ва янги йилда ҳам "Ювентус"нинг икки ўйинини ўтказиб юборди. Шу сабаб "кекса синьора" менежери Фабио Паратичи ўзбекистонлик ўйинчи вариантини кўриб чиқмоқда.
Туринликлар 25 ёшли футболчини тўлақонли сотиб олишни кўриб чиқишмаяпти, сабаби коронавирус пандемияси сабаб клубда трансферлар учун бюджет масаласи яхши ҳолатда эмас. Қайд этиш керакки, "Юве" Шомуродов вариантида қолса, у қишки трансферлар ойнасидаёқ клуб сафига бориб қўшилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии