"Ювентус" Рабьони ижарага бермайди
26 дек 2019 00:40
Новости
"Ювентус" Рабьони ижарага бермайди
"Ювентус" қишки трансферлар ойнаси вақтида Адриен Рабьони ижара асосида қўйиб юбормайди.
"Telefoot" хабарига кўра, Турин суперклуби агарда сотиб олишни исташса бошқа клублардан тушадиган таклифни ўйлаб кўришга тайёр турибди.
Олдинроқ Рабьо Франция чемпионатига қайтиб, ушбу мавсумни ижара асосида "Лион"да ўтказиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.
Ўтган ёзда ПСЖдан эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтган Рабьо бу жамоада 12 ўйинда қатнашди. "transfermarkt" портали 24 ёшли футболчини 32 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Комментарии