"Ювентус" жаҳон чемпионига қизиқмоқда
29 дек 2022 14:56
Новости
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер фаолиятини "Ювентус"да давом эттириш эҳтимоли бор.
"Sport Mediaset"нинг хабар беришича, жаҳон чемпионининг хизматларига шахсан Турин клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри қизиқяпти.

Аллегри ярим ҳимоячи Адриен Рабьони жамоада сақлаб қолмоқчи, аммо бу даргумон, чунки франциялик футболчи клубини ўзгартириншни режалаштирмоқда. Шунинг учун унинг ўрнига янги футболчи излашмоқда.
Мак Аллистер "Брайтон" билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали Аргентина терма жамоаси футболчисини 42 миллион еврога баҳоламоқда.
24 ёшли Мак Аллистер жорий мавсум "Брайтон" либосида АПЛда 14 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии