"Ювентус" де Лигт учун 55+10 млн евро кўринишидаги шартнома таклиф қилади
04 июл 2019 11:50
Новости
"Ювентус" де Лигт учун 55+10 млн евро кўринишидаги шартнома таклиф қилади
"Ювентус" яқин соатлар ичида "Аякс"га ҳимоячи Маттейс де Лигт бўйича бошланғич таклифни юборади.
Туринликлар 19 ёшли голландиялик футболчи учун 55 миллион евро ва 10 миллион евро ҳисобидаги бонуслар тўлашга тайёрлар.
Де Лигтга бошқа давогарлар ичида ПСЖ ҳам бор, аммо "Ювентус" парижликлардан фарқли ўлароқ ҳимоячи билан шахший келишувга эгалар.
Ўз ўрнида "Аякс" де Лигт учун 75 миллион талаб қилмоқда.
Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассистга эришган.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии