"Ювентус" - "Байер" ўйини рақамларда
01 окт 2019 20:00
Новости
"Ювентус" - "Байер" ўйини рақамларда
|
Ювентус Гонсало Игуаин - 17', Федерико Бернардески - 62', Криштиану Роналду - 89' |
Лига Чемпионов - группа D . Тур 2 02/10/2019, 01:00 0
:
3
Завершен
|
Байер |
Стадион: Allianz Stadium, 34525 зрителей
Главный судья: Уильям Коллум
Мазкур қарама-қаршилик олдидан туринликлар расмий сайтида ўйинга боғлиқ бўлган бир қанча статистик маълумотлар тақдим этилди.
УЧИНЧИ БАҲС: Бугун тунда Туриннинг "Ювентус" ва Леверкузеннинг "Байер" жамоалари ўзаро учинчи расмий ўйинда тўқнаш келишади. Бундан аввалги икки ўйинда томонлар бир маротабадан ғалаба қозонишган. 2001 йил ноябрида Туринда мезбонлар 4:0, 2002 йил март ойида эса Германия клуби ўз майдонида 3:1 ҳисобида мағлуб этган.
"КЕКСА СИНЬОРА" VS ГЕРМАНИЯ КЛУБЛАРИ: "Ювентус" Чемпионлар лигасининг Германия клубларига қарши сўнгги 4 та ўйинидан бирортасида ғалаба қозона олмаган (1 дуранг, 3 мағлубият).
"БАЙЕР" 10 ТАДАН 2 ТА ҒАЛАБА: "Байер Леверкузен" ЕЧЛда Италия клубларига қарши 10 та ўйиннинг иккитасида устун келган (4 мағлубият, 4 дуранг). Уй учрашувининг бирортасида ғалаба қозона олмаган (2 мағлубият, 3 дуранг).
"ЮВЕ" УЙДА: Туриннинг бош жамоаси Чемпионлар лигасининг охирги 21 учрашувдан фақатгина биттасида мағлуб бўлган. Ўша муваффақиятсиз натижа ўтган мавсум МЮга қарши ўйинда қайд этилган (1:2). Қолган 20 та ўйинда 12 та ғалаба ва 8 беллашувда муроса йўли танланган. "Ювентус" мана шу ўйинларнинг 13тасида гол ўтказиб юбормаган.
"БАЙЕР" САФАРДА ЕНГИЛМАС: Леверкузен жамоаси ЕЧЛнинг сўнги 5 та сафар ўйинида мағлуб бўлмай келмоқда — 1 ғалаба, 4 дуранг. Улар охирги маротаба 2015 йил ноябрь ойида "Рома" сафаридан қуруқ қўл билан қайтишган.
ТЎП НАЗОРАТИ: "Байер" ўтган турда "Локомотив Москва" билан ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этишди (78%). Бу натижа 2014 йил февраль ойида бўлиб ўтган "Бавария" - "Арсенал" учрашувидан кейин (78,8%) энг яхши кўрсаткич сифатида тарихга кирди.
CR7 ВА ГЕРМАНИЯ КЛУБЛАРИ: Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида 24 маротаба Германия жамоаларига қарши ўйинда 26 та гол киритган. Бу борада у Мессининг Англия клублари дарвозасига урган голллари билан тенглаша олади (26 гол). Бугунги баҳс Роналду учун "Байер"га қарши дастлабкиси бўлади.
ТОП УЗАТМА: "Байер"нинг 3 футболчиси ЕЧЛнинг биринчи турида бошқаларга нисбатан кўпроқ узатмалар беришди: Свен Бендер (121), Жонатан Та (107) ва Чарлес Арангис (103).
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии