«Ювентус» аргентиналиклар билан хайрлашди
06 июн 2023 09:38
Новости
«Ювентус» аргентиналиклар билан хайрлашди
Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес «Ювентус» билан хайрлашмоқда.
Паредес бир йиллик ижарадан кейин яна «ПСЖ»га қайтса, Ди Мария Турин клубини эркин агент сифатида тарк этади.
Турин клуби Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмагач, икки футболчи билан келишувни узайтирмасликка қарор қилган. «Юве» мавсум якунларига кўра, 7-ўринни эгаллаб УЕФА Конференциялар лигасида қатнашадиган бўлди.
Аввалроқ, Ди Мария олдида бир қатор таклифлар борлиги, аргентиналик футболчи тез орада бир қарорга келиши ҳақида хабар қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии