RU

Последние новости

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  8 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Юрген Клопп огоҳлантиради: "Ливерпул"да йўқотишлар туфайли янги харидлар бўлмайди Новости

Юрген Клопп огоҳлантиради: "Ливерпул"да йўқотишлар туфайли янги харидлар бўлмайди

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп қишки трансфер ойнасида клуб бошқа трансферларга қўл урмаслигини жамоа мухлисларига маълум қилди.

Немис мутахассиси айни пайтда "қизиллар"да янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш зарурати борлигини тан олди. Бироқ Клопп жамоа ишқибозларини ушбу ойда кўплаб футболчиларнинг олиб келинишини кутмасликларини сўради. Таркибга янги юзларнинг қўшилиши унинг бошқарувидаги жамоанинг олдинга силжишига ечим бўла олмас экан.

Клопп январь ойида ҳужумчи Коди Гакпо билан 37 млн фунт стерлингга шартнома имзолади. Аммо "Ливерпуль" "Челси" каби молиявий бақувват клублардан фарқли равишда чекловлар остида ишламоқда.

Айни пайтда "Боруссия" Дортмунд клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем каби узоқ муддатли мақсадларга эришиш бу ой учун имконсиз бўлиб қолмоқда.

Клопп ўтган ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтира олмагани учун ҳам танқидга учради, аммо: "Биз ташқарига ҳам қараймиз. Қайсарлик қилиб бу йигитлар билан 2050 йилгача борамиз, деб ўйламаймиз", – деди.

"Агар ечимлар мавжуд бўлса ва уларни амалга ошириш мумкин бўлса, ёрдам бериш учун ўйинчиларни жалб қилган бўлардик, бироқ бизда мавжуд таркиб бор ва улар паст даражада ҳаракатланмоқда.

Бизда танловлар чекланган, бироқ бу ерда шартномага эга футболчилар бор, улар шунчаки тайёр эмас. Агар уларнинг барчаси асл ҳолатида бўлганида ҳозир вазият бошқача бўларди. Биз таркибни кучайтиришимиз керакми? О, албатта. Ҳозир шундай қилиш учун тўғри пайтми? Айни пайтда бундай эмас.

Булар футбол муаммолари ва сиз уларни футбол билан ҳал қиласиз. 

Биз жипслашиб ўйнашимиз лозим", – деди "Ливерпуль" бош мураббийи.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика