RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  6 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Юрген Клопп: "Ливерпулда одамлар футбол билан нафас олишини биламан" Новости

Юрген Клопп: "Ливерпулда одамлар футбол билан нафас олишини биламан"

АПЛдаги энг муҳим воқеалардан бири “Ливерпуль”га германиялик мутахассис Юрген Клоппнинг бош мураббий этиб тайинлангани бўлди.

“Эвертон” билан беллашувдан кейин Брендан Рожерсни истеъфога чиқарган мерсисайдликлар раҳбарияти “Боруссия”даги фаолиятидан кейин ишсиз юрган Клопп билан шартнома имзолашди. Клопп 2001-08 йилларда “Майнц”да ишлаган. Кейин Дортмунд шаҳри жамоасида шу йилнинг ёзигача фаолият юритганди.

Клопп билан 3+1 кўринишида шартнома тузилган. У йилига 5 миллион фунт маош олади ва жамоа Чемпионлар лигасига йўл олган тақдирда яна 2 миллион фунт мукофот пули тўланади. Шу тариқа у АПЛда энг кўп пул топадиган мураббийлардан бирига айланди.

“Ливерпуль” мураббийлар штабида эса ўзгаришлар юзага келди. Шон О’Дрисколл, Крис Дэвис ва Глен Дрисколл клубни тарк этишди. Гари Макаллистер вакиллик вазифасини бажарадиган бўлди.

Клоппни таништириш маросимидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Сиздан бу ерда кўп нарса кутишади. Бунга тайёрмисиз?

- 25 йил чемпионликсиз катта муддат. Шу пайт давомида “Ливерпуль” билан боғланганлар рақобатлашиш, ўсиш ва олтин медалларни қўлга киритишга интилди. Тарих пойдеворимиз, бироқ ҳар доим уни сумкада олиб юришнинг иложи йўқ. Айни вақт ва келажакка эътибор қаратиш керак. Келаси ҳафтадаёқ бунинг учун биринчи қадамни қўйишни истардим, аммо ҳозирги жамоани бошқалари билан солиштиришга эҳтиёж йўқ.

“Ливерпуль” – катта имкониятга эга буюк клуб. Бизда катта иқтидорга эга тезкор ва кучли футболчилар бор. Барчасини бошидан бошлашга уриниб кўрамиз – ҳозир бунинг учун энг қулай вақт. Ҳозир вазият билан таниш эмасман, лекин тез ўрганиб оламан. Мелвудга бориб, барчасини ўзим кўриб оламан.

Барча футболчилар клуб ихтиёрида эмас, шу сабабли тўлақонли ишни кечроқ бошлаймиз. Эҳтиросли футбол ўйнашга интиламиз. Жаҳон тотал футбол ҳақида бонг урмоқда, лекин бизга тўпга эгалик қилаётган ва уни рақиб назорат қилаётганда ҳолатдаги ўйин режаси зарур. Жамоани қайтадан ишга тушириш вақти келди.

- Клуб сизни нимаси билан ўзига тортди?

- Инглизчам учун узр сўрайман. Одатда вақтимни таътилда ўтказаман, лекин бир неча кундан кейин иш суръатига киришаман ва мажбуриятларимни бажаришга киришаман. Жаҳондаги энг катта клублардан бирида ишлаш мен учун фахр. Бу ердаги вазиятни тўғрилаш имконига эга бўлганимдан хурсандман. “Ливерпуль” энг яхши бўлмаган даврни бошдан кечиряпти. Аммо бундай буюк клубни бошқаришга бошқа имкон бўлмаслиги мумкин. Инглиз футболини тўлиқ ҳис қиладиган ҳолатни орзиқиб кутяпман. Ливерпулда одамлар футбол билан нафас олишини биламан, бироқ буни ўзим ҳис қилишни истайман. Аввал икки ажойиб клубда ишлаганман. Энди эса навбатдаги қадамни ташлаш ва бу жамоага ёрдам беришим лозим.

- Қандай мақсадингиз бор?

- Бу жамоанинг муаммоларидан бири. Премьер-лига энг қийин чемпионат ҳисобланади. Бу ерда 7 жамоада чемпион бўлиш учун имконият катта. Бироқ улардан бири буни уддалайди ва қолганлар ишлари ҳалокатли экани тўғрисида ўйлашади. Ривожланишда энг муҳими – ўйинчиларга тўғри муносабат ва ишнинг бошини тўғри йўлга қўйиш. Ҳозир премьер-лигани ким ютиши аҳамиятли эмас. Биз ўз футболимизни ўйнаймиз, ўйинчилар ишқибозлар томонидан ишончли ҳис қилишлари зарур. Улар мухлислар ишончини оқлашга қодир эканликларини билишлари шарт. Бизни қўллайдиганлар шубҳаланмай, бизга ишонишни бошлашлари керак. Жамоа ўйинини ўзгартиради, чунки ҳозирги натижалар ҳеч кимни қониқтирмайди. Ўйиндан роҳатланишни истасанг, бунга тайёр бўлишинг даркор. Майдонда жамоавий руҳ, жангчи ва гладиаторларни кўришни хоҳлайман. Катта тезликда олдинга юришлар, зарбаларни истайман. Натижа айнан шунга боғлиқ.

- Янги ўйинчилар билан келишувда кимнинг овози кўпроқ аҳамиятга эга бўлади?

- Биз хўжайинлар билан учрашдик ва чин дилдан барчасини муҳокама қилдик. Улар мен шартнома имзолашда биринчи ва охирги сўзга эга бўлишим шартлигини яхши билишади. Буни 10 сониядан ортиқ муҳокама қилмадик. Юқори савияда ўйнаётган яхши футболчилар борасида суҳбатларни хоҳлаймиз. Мен ўта ақлли эмасман ва бирор ижрочи ҳақида аниқ маълумотлар тақдим этадиган ёрдамчиларга муҳтожман.

- Ўтган йили мавсум арафасида бу ерга учрашув ўтказиш учун келганингизда “Ливерпуль” мураббийига айланишингиз мумкинлигини ўйлаганмидингиз?

- Ўзимни ҳамиша романтик, футбол романтиги деб ҳисоблаганман. Бахтли якунга эга воқеаларни ёқтираман. “Энфильд” жаҳондаги энг яхши стадионлардан бири эканлигини биламан. Бу ерда биринчи марта “Боруссия” билан бўлганимда мураббий бўлиб ишлаш қандай эканлигини тасаввур қилишга урингандим. Бугун менга ҳаммадан кўп омад кулиб боқди, оламдаги энг бахтли мураббийман.

- Ўзингизни қандай таърифлайсиз?

- Наҳотки, бу ердагилардан кимдир мени ўзгача, ғайритабиий қобилиятларга эга деб ўйласа? Ўзим ҳақимда кўп гапиришни хоҳламайман. Мен ўзгача эмасман, Шварцвальддан чиққан оддий инсонман. Жуда оддий инсон. Онам мен билан фахрланади. Мен ўрта тоифадаги ўйинчи бўлганман, лекин Германиянинг ўзгача клубини бошқаришга эришдим. Умид қиламанки, келажакда ҳам ишимдан роҳатланишда давом этаман. Менга Британия газеталари ҳақида кўплаб ёмон нарсаларни айтишди, бироқ сизларда бунинг акси эканлигини исботлашга имконият бор.

- Жамоадан қандай ўйин кутяпсиз?

- Барча услубимни билади – бу тезлик ва эҳтирос, ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтиш. Футболни қизиқ қиладиган барча нарсаларга қизиқаман. Ғалаба қозониб, очколар тўплашимиз лозим. Ҳозир қандайдир ўйин услуби борасида ваъда беришни истамайман. Умид қиламанки, матбуот вакиллари бизга тинчлик беришади. Чунки эрталаб 11дан кечгача эътиборимизни футболга қаратишимиз керак.

- Таътилингизни қандай ўтказдингиз?

- Яхши. 48 ёшдаман, ҳаётимнинг кўп қисмида бунинг учун пулим бўлмаганди, энди эса вақтим йўқ. Лекин ажойиб дам олдим. Оилам билан бўлдим ва кўп теннис ўйнадим. Бу ерда дам олишдан кейин яхшироқ бўлган ҳолатдаман.

Дортмунддан кетиш олдидан келажакда нима бўлишини кўришимизни айтгандим. Кимдир қўнғироқ қилиб, таклиф ҳақида айтганда буни кўриб чиқардим. Шундай бўлди ҳам. Менда яхши ҳиссиёт бор эди. “Ливерпуль” хўжайинлари ажойиб инсонлар. Биз учрашиб, барчасини хотиржам муҳокама қилдик. Таътилни тугатиб, ишни қабул қилиб олиш зарурлигини тушундим.

- Барчаси тушда рўй бераётгандек туюляптими?

- Ҳа, бу ҳақиқат эмасдек. Бугун эрталаб “Ливерпуль” мураббийи сифатида уйғондим. Оддий мураббийман ва майдонда бўлаётган нарсаларга таъсир кўрсатишни истайман. Янги синовларга тайёрман, чунки катта тажрибага эгаман. Бу ерда бўлаётган воқеалар ақлсизликдек.

Одамлар янги келганингда нима ҳақида гапириши мени қизиқтирмайди. Кетганингдан сўнг нима дейишлари кўпроқ муҳим. Агар истасак, бугунги кун ўзгача бўлиши мумкин. Натижаларга келсак, кутишга тўғри келади. Яна 25 йил кутишга тўғри келиши ҳақида гапирмаяпман. Агар 4 йилдан кейин ҳамон шу ерда ўтирган бўлсам, унда бу чемпион бўлганимизни билдиради. Акс ҳолда, Швейцария чемпионатида соврин ютишга кетаман.

- “Ливерпуль” ва “Боруссия” ўртасида ўхшашлик мавжудми?

- Вазият ўхшаш, барча турнир жадвалидаги ўриндан норози, лекин мавсум олди тайёргарликни ўтказиш имконияти бўлгани йўқ. Ҳозир ўйин ғояси учун биргаликда ўсиш муҳим. Жамоанинг потенциалига ишонаман. Бир қатор моҳир ҳужумчи, ҳимоячи ва дарвозабонлар билан бирга ишлайман. Жаҳонга машҳур топ-мураббий бўлишинг мумкин, бироқ рақиблар савиясини назорат қилиш сенга ҳеч қачон насиб этмайди. Агар рақиб жуда яхши бўлса, унда сен янада яхшироқ даражада бўлишинг лозим.

- Номингизни клуб тарихига ёздириб қўйишни хоҳлайсизми?

- Ўзимни тарихдаги инсонлар билан тенглаштиришни истамайман. Бу ҳақида ўйламаяпман, мен учун бу жуда муҳим эмас. Ҳозиргача “Ливерпуль”нинг бирор мураббийи биринчи матбуот анжуманида мақсади клуб афсонасига айланиш ҳақида гапирмаган.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика