Юрген Клопп "Барселона"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
06 мая 2019 19:00
Новости
Юрген Клопп "Барселона"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Эртага дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан иккитаси ўйнамайди, аммо юришимизни давом эттириш учун 4та гол уришимиз керак. Бу ҳолат бизга қийинчилик юзага келтиради.
Тўғриси, меҳмондаги натижа бизга ёрдам бермайди. Гол уришга кўп ҳаракат қилгандик. Энди имкониятим етганича энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.
Бу футбол, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз 100% ишонч билан айтадиган ҳолатда эмасмиз, бироқ яна қайтараман бу футбол. 11 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилар эканмиз 90 дақиқа ичида ЕЧЛ ғалабани нишонлашга интиламиз. Бу биз учун ижобий якун ва режамиз ҳам шундай.
Финалга чиқсак, бу ажойиб. Аммо мусобақадан чиқиб кетадиган бўлсак, буни чиройли ўйинимиз орқали бажаришимиз керак.
Мессини қандай ушлаб туриш мумкин? У бўлган ўйинда уни бошқариш жуда қийин бўлади. Таваккал қилсангиз, "Барселона" жазолайди. Ҳамма вақт ишонч билан ҳаракатланиш лозим. Бу эса мукаммал ўйин кўрсатишимиз кераклигини билдиради.
Биринчи ўйинга қараганда нимани ўзгартириш керак? Натижани", - дейди Клопп.
Дастлабки баҳсда Каталонияликлар 3:0 ҳисобида ҳалаба қозонишган. Жавоб ўйини эртага, 7 май куни 23:55да бошланади.
Комментарии