Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди
24 сен 2017 17:13
Новости
Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди
Каталончадан таржима қилинганда янги майдон маъносини берувчи ушбу арена 1957 йилнинг 24 сентябрида фойдаланишга топширилган. Кўпчилик ушбу стадионни "Ноу Камп" деб ҳам аташади, аммо бу нотўғри эмас. Стадион номини тескари айтиш инглизлар томонидан ўйлаб топилган.
Ўз бағрига 99 354 кишини сиғдира оладиган стадион Европадаги энг йирик, дунёдаги иккинчи ўринда турувчи арена ҳисобланади (биринчи ўрин Шимолий Кореядаги "1-май" стадионига тегишли, сиғими - 114 000 киши).
Ушбу арена қурилиши 1954 йил 28 март куни бошланган. "Барселона"нинг аввалги уй стадиони бўлган "Camp de Les Corts"да мухлислар сиғимини кўпайтириб бўлмасди. "Камп Ноу"ни қуриш Франческ Митянс, Хосеп Сотерас ва Лоренцо Гарсиа-Барбонлардан ташкил топган архитекторлар гуруҳига топширилган.
"Камп Ноу"даги биринчи йирик учрашув 1972 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда "Ренжерс" ҳамда "Динамо" (Москва) ўртасида Европа Кубоглари соҳиби финал учрашуви ўтказилган ва шотландияликлар совринни қўлга киритишган.
1975 йилда стадионга электрон табло ўрнатилган.
"Камп Ноу" стадиони 1982 йилда Испанияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 5та учрашувини қабул қилган. Ўша мундиалда арена бағрига 121 749 мухлисни сиғдира олган. Ушбу стадионда жаҳон чемпионатининг қуйидаги баҳслари бўлиб ўтган.
Сана | Жамоа 1 | Ҳисоб | Жамоа 2 |
1982 йил 13 июнь | Аргентина | 0:1 | Бельгия |
1982 йил 28 июнь | Польша | 3:0 | Бельгия |
1982 йил 1 июль | Бельгия | 0:1 | Собиқ Совет Иттифоқи |
1982 йил 4 июль | Собиқ Совет Иттифоқи | 0:0 | Польша |
1982 йил 8 июль | Польша | 0:2 | Италия |
Комментарии