RU

Последние новости

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  529 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди Новости

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди

Coca-Cola Суперлига 4-турининг марказий учрашуви ортда қолди. Ўйин тақдирини Драган Чераннинг голи ҳал қилди (яна!) .



Эътиборли жиҳати, бу сербиялик футболчи учун Ўзбекистон Суперлигасидаги роппа-роса 100-гол ҳисобланади. У чемпионатимиз тарихида мазкур довонни забт этган 2-легионерга айланди.

Бунга қадар юзлик довондан ошиш бахти хорижликлардан фақатгина Артур Геворкянга насиб қилган эди. 2007-2018 йилларда "Шўртан", "Пахтакор", "Насаф" ва "Қизилқум" жамоалари  шарафини ҳимоя қилган туркманистонлик ярим ҳимоячининг ҳисобида 105 та гол бор.

Маълумот учун, Драганнинг Ўзбекистондаги фаолияти 2016 йилнинг ёзида "Насаф" таркибида бошланган эди. Қаршидаги 2 йиллик фаолияти давомида рақиблари дарвозасини 34 бор ишғол қилган Черан 2018 йилги мавсумнинг 1-даврасидан кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтган эди. 

Унинг ҳисобида 15 дубль, 5 та хет-трик бор. Шунингдек, Драган бугун "Навбаҳор" дарвозасига ўзининг 10-голини урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Факт: Драган Суперлига доирасида тўқнаш келган 19 рақибининг голкиперларини ранжитган. Сербиялик футболчи фақатгина "Олимпик" дарвозасини ишғол қила олмади. Унинг зарбаларидан энг кўп Бухоро вилоятининг бош жамоаси азият чеккан. Кейинги ўринларда эса...

"Бухоро" 12
"Навбаҳор"10
"Локомотив" 9
"Металлург" 9
"Қизилқум" 8
"Андижон"  6
"Машъал" 5
"Бунёдкор" 5
"Қўқон-1912" 5
"Сурхон" 5
"Сўғдиёна" 4
"Обод" 3
"Пахтакор" 3
"Нефтчи" 4
АГМК 3
"Насаф" 3
"Шўртан" 2
"Турон" 2
"Динамо" 2
"Олимпик" 0


Дарвоқе, Юсупов дарвозасига урилган гол Черан учун "Пахтакор" либосидаги 66-си ҳисобланади. Шу тариқа у Александр Гейнрих ва Игорь Шквиринга етиб олди. "Пахтакор" тарихида фақатгина Игорь Сергеев, Анвар Солиев ҳамда Зайниддин Тожиев Ўзбекистон чемпионатида Драгандан кўпроқ тўп киритишган.

Хуллас, Драган Черан бугун Суперлигадаги 143-ўйинида юзлик довонга етди. У яна 6 голдан кейин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул чет эллик футболчига айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" вакили ўтган йилнинг май ойида "Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби"га ҳам киришни уддалаган эди.

Ўлимга ўхшайди...

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика