Ёзда “Ал Ҳилол”ни тўхтатишни иложи йўқдек. Клуб “Наполи” ярим ҳимоячисига расмий таклиф билан чиқди
12 июл 2023 10:05
Новости
Ёзда “Ал Ҳилол”ни тўхтатишни иложи йўқдек. Клуб “Наполи” ярим ҳимоячисига расмий таклиф билан чиқди
“Ал Ҳилол” деярли Сергей Милинкович-Савич трансферини ҳал қилганидан сўнг яна бир А Серия вакилига таклиф билан чиқди.
Саудияликлар “Наполи” ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньскига расмий шартнома таклиф қилди. Клуб футболчи билан уч йиллик шартнома имзоламоқчи ва унга йилига 10-12 миллион евро тўлашга тайёр. Ўз ўрнида “Наполи” ушбу трансфердан 25 миллион евро ишлаб олишни режа қилган.
27 ёшли футболчи ўтган мавсумда “Наполи” сафида барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 10 та голли узатма бор. Пётр Зелиньскининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил якунланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии