RU

Последние новости

16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   4 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  3 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  8 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   5 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  16 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  1 14:18"Тоттенхэм" 60 млн. фунтга МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:09"Милан" устози билан уришиб қолган ҳимоячи жамоани тарк этади  6 12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  6 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  3 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  15 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  38 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  12 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  7

Ёз ғамини қишда ўйлаш вақти ёхуд бу йил ЎзПФЛ олдидаги муаммо биттага камаядими? Новости

Ёз ғамини қишда ўйлаш вақти ёхуд бу йил ЎзПФЛ олдидаги муаммо биттага камаядими?

Теги :  ЎзПФЛ
Футболимизда ҳар бир даврда актуаллигини йўқотмаган мавзулардан бири стадионлардир.

Ниҳоят сўнгги мавсумларга келиб ЎзПФЛ бу борада ўз талабларини клубларга ўтказа бошлади. Майдонлар ҳолати бироз бўлсада олдинга силжимоқда, дея оламиз. Лекин бу ерда бошқа гап бор. Яъни стадионларнинг ёритгичлари аниқроғи прожекторлар ҳақида гапирмоқчимиз. Ҳозир бунинг мавриди эмаску, дейдиганлар топилади. Лекин ёзга келиб, чилла вақтида "пичоқ суякка" қадалганда буни кўтаришдан маъно йўқ. 

Маълумки, ўтган йили "Андижон", "Машъал", "Сурхон", "Қўқон-1912" клублари ўз уй учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналарнинг ёритгичлари талаб даражасида бўлмагани боис, бир нечта турни нейтрал ёки рақиб майдонида ўтказишга мажбур бўлишди.  ЎзПФЛ бу борада позицияда қаттиқ турди ва руҳсат бергани йўқ. Вақт, имкон берди. Хўш, фурсат ўтиб бормоқда. Клублар мазкур масалада ҳаракатни бошлаганми? 

Суперлигага чиққан "Олимпик"  22 мартга қадар стадион чими ва прожекторини талаб даражасига келтириши кутилмоқда. Айни пайтда майдонда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шунигдек "Қўқон-1912"дан ҳам бу борада маълумот олдик. Улар ёзнинг чилласига қолмасдан ёритгичлар ўрнатилишини, прожекторлар олиб келинганини, бу йил мазкур масалада муаммо бўлмаслигини айтишди. Муборакдан ҳам бу борада яхши хабар олдик. Стадионга ёритгичларни етказиб берадиган "Philips" компанияси билан келишишганини, мавсум стартига тайёр ҳолда етиб келишлигини таъкидлашди. 

Маълумот ўрнида: 31 август куни Қўқондаги "Марказий" стадионга Польша давлатидан "Philips" прожекторлари келтирилган эди. 


"Жар" стадионида олиб борилаётган ишлар

"Андижон" стадионидаги ёриткичлар анча эскиргани барчага маълум. Айни кунларда клубга прожекторларни етказиб берадиган 3та компания ўз таклифларини билдирган. Молиявий имкониятдан келиб чиқиб мана шулардан бири танланади. "Сурхон" ҳақида ортиқча тўхталмаймиз. 


"Сурхон"да сукунатми?


Борди-ю, яна ўтган йилги ҳолат такрорланса, ЎзПФЛ бу сафар қандай чора кўради? Ташкилотнинг клублар имкониятидан келиб чиқиб шароит яратиб бераётганини тушунамиз. Фикримча, жорий йилда чорани бироз қаттиқроқ кўявериш керак. 17:00да ёзнинг чилласида тўп тепиш футболчидан икки ҳисса кучни талаб қилади. Айниқса, мамлакатимиз жанубида жойлашган Термизга бориб қолса, тамом. Иссиқда ўйнаб ҳеч ким ўлгани йўқ, дерсиз. Лекин футболчи жисмоний жиҳатдан керагидан кўп куч йўқотади ва навбатдаги ўйинга тикланишга улгурмайди. Мухлислар 17:00да аренани тўлдириб ўтиришларига ишонасизми, бундай иссиқда уйимда ўтираман, қабилида иш тутади. Мана шуни ҳисобга олган ҳолда ЎзПФЛ ўтган йили чиллада барча ўйинларни 20:00дан эрта бошлмасликка эришди. Клублардан ва ЎзПФЛдан олган маълумотларимизга ишонадиган бўлсак ушбу мавсумда барча жамоалар ўз майдонларида тўп тепишади. 

"Машъал" ва "Андижон" Про лигада, талаблар Суперлиганикидан фарқ қилади. Кейинги мавсум элитага қайтган тақдирда яна ўша муаммо билан рўбарў келади. Шу боис бу клублар ҳам ҳозирдан ишга киришишлари тарафдоримиз.


ЎзПФЛ лицензиялаш бўлими бошлиғи Зоҳир Акрамханов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 


"1200 люкс бу шу кунгача қўйилган талаб. УЕФА эса аллақачон 3000 люксга ўтган. ОФК эса ОЧЛ учун 1800 люкс, ОФК кубоги учун 1400 люкс мажбуриятини қўймоқда. Сўнгги бир ярим йилда ЎзПФЛ ёритгичлар масаласида қаттиқ турди. Бунинг натижасида кўп клублар олдинга силжиди. Масалан "Турон" 1800 люксли прожекторни нолдан бошлаб яратди. Қойил қоладиган томони "Қизилқум" 2200 люксга етказиб олди. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Локомотив", "Насаф" 2021 йилда прожекторларининг люксларини яхшилашга эришди. Чунки бу жамоалар ОЧЛга чиқишга бўлган интилишни орқасидан тахминан 1750 люксли ёритиш тизимига эга бўлишди. Қолган клублар истайдими-йўқми, бунга мажбур. Сабаби ўтган йили ёзда аксарият клубларга уйда ўйнашга рухсат бермадик.

Мана шу йилдан бошлаб ёзни кутмасдан баҳорданоқ чоралар белгиланади. Масалан клуб стадионининг ёритиш тизими стадионлар тўғрисидаги низомда келтирилган талабларга мос келмаса, ЎзПФЛ ўйинни бошқа майдонда ўтказиш бўйича ҳам қарор чиқаришга ҳақли. Секин-аста клублар тушунишмоқда. Деярли ҳамма клуб йиллик харажатлар сметасига прожекторни киритмоқда. Қайсидир клубда 300-400 люкс етмаётган жойлари ҳам бор. 2022 йилда Суперлигада бу борада катта муаммога эга клублар қолмайди.

ЎзПФЛ инфратузилма борасида талабаларни кучайтирса, кучайтирадики, асло камайтирмайди. Қатъий турамиз. Прожектор ҳам шунинг ичига киради. Бундан буён майдон майсасига жиддий эътибор қаратишни бошлаймиз",- дейди ЎзПФЛ вакили

Қиш ғамини ёзда егин мақолини ўзгартирамиз. Ёз ғамини қишда ўйлаб қўйган маъқул иш ҳисобланади. Ҳаракатни олдин бошлаган ҳаммадан олдинда бўлади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика