RU

Последние новости

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  5 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  2 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман" Новости

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман"

АГМК тарихидаги муваффақиятли мавсумга айланаётган жорий йил якунланишига оз фурсат қолди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганда жамоа Суперлига бронза медалларини қўлга киритди. Шу муносабат билан олмалиқликларниг сербиялик легионери Йован Жокичнинг жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Ажойиб ва мураккаб мавсумни ўтказдик. АГМК билан иккинчи бор биргаликда тарих яратаётганимдан хурсандман. Бунга қадар жамоа билан кубокда ғолиб чиққандим, эндиликда АГМК биринчи маротаба чемпионат совриндорига айланди. Бу йўлда жамоа учун хизмат қилганимдан мамнунман.

Мураббийлар штаби, футболчи жамоадошларим, клубда хизмат қилаётган барча персонал ҳамда раҳбарият ва албатта мухлисларга ташаккур билдирмоқчиман. Осон бўлмаган мавсум ва йил давомидаги форс-мажор ҳолатларида доимо бир-биримизни қўллаб-қувватладик.

Айнан шундай ҳамжиҳатлик ва бир аҳил оилага айланганимиз муваффақият сари етаклади. Мавсум давомида ҳақиқий жамоага айлана олдик. Бронза медалини оиламга бағишламоқчиман. Ўзбекистондаги фаолиятим омадли кечмоқда деб бемалол айта оламан. Дастлабки йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритдим, кейинчалик кумуш медал ва суперкубокда ғолиб чиқдим. Бу йил эса бронза медалига эга чиқяпман.

Ўйлайманки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бизни яна кубок ўйинлари кутмоқда ва олмалиқлик мухлисларни ҳали яна хурсанд қилиш ниятидамиз», — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Йован Жокич.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика