Ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз!
11 июн 2015 12:36
Новости
Ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз!
Шу кунларда Янги Зеландияда ёшлар (U-20) ўртасида қизғин давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларини “Қизилқум” ПФК маъмурияти ва жамоа аъзолари ҳам катта ҳаяжон ва зўр қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг нимчорак финалда Австрия футболчилари устидан қозонган ғалабаси барча халқимиз қаторида навоийликларни ҳам беҳад хурсанд қилди. Қолаверса, учрашувда ёшларимиз посбони, “Қизилқум” жамоаси дарвозабони Дилшод Ҳамроевнинг ишончли ўйинидан кўксимиз ғурурга тўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Қизилқум” ПФК раҳбарияти ва барча жамоа аъзолари Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимизни муҳим ғалаба билан табриклайди. Ишонамизки, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси келгуси учрашувларда ҳам халқимиз ишончини оқлаб, миллионлаб мухлисларимизга олам-олам қувонч ҳадя этадилар. Ўзбекистон Сизлардан фақат ғалаба кутади!!!
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии