RU

Последние новости

14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  0 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  14 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  28 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4

Ёшлар терма жамоаси билан мундиалда иштирок этган Хуршид Ғиёсов 25 ёшни қарши олди Новости

Ёшлар терма жамоаси билан мундиалда иштирок этган Хуршид Ғиёсов 25 ёшни қарши олди

Бугун туғилган кунини нишонлаётганлар орасида ўзбекистонлик футболчи, Жанубий Кореянинг иккинчи лигаси вакили “Аньянг” клуби аъзоси Хуршид Ғиёсов ҳам бор. Футболчи 25 ёшга қадам қўйди.

“Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи ўз вақтида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири бўлганди. 2014 йил Мьянма мезбонлик қилган Осиё чемпионатида терма жамоа билан ярим финалга қадар етиб бориб мундиалга чиқишимизга ўзининг ҳиссасини қўшган. 2015 йил Янги Зеландия яшил майдонларида ташкил этилган кичик жаҳон чемпионатида жамоа таркибидан муқим ўрин эгаллади. Сенегал билан ярим финал чиптаси учун кечадиган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва рақиб футболчиларига ўз қанотида имконият қолдирмади.

2016 йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Обод”да ижара асосида бир мавсум тўлиқ ҳаракат қилди. Кейинги мавсум эса “Бунёдкор”га қайтиб ОЧЛда бир қатор ўйинларда қатнашди. Иқтидорли вингер 2018 йил “қалдирғочлар”нинг ажралмас ўйинчиси сифатида гавдаланди. Миржалол Қосимов шогирдидан унумли фойдалана олди. Ўтган мавсум эса 12та гол билан жамоа тўпурарлар орасида биринчи бўлди ва бронза медалларига эга чиқди.

Натижада хорижлик скаутлар назарига тушган ярим ҳимоячи янги мавсумда Жанубий Кореянинг “Аньянг” клубига йўл олди. Ўйлаймизки, мураббийлари Сергей Лушчан, Миржалол Қосимов, Хикмат Эргашев, Вадим Абрамовларнинг тавсиялари ва ўгитларини эсдан чиқармаган ҳолда хорижда муносиб тўп тепишига ишонамиз.


Жасур Жалолиддинов (“Бунёдкор” жамоаси футболчиси): - Хуршид акамни чин қалбимдан табриклайман. Соғ ва омон бўлиб ҳаётда бундан ҳам катта совринларни ютишларига тилакдошман. Улар билан бир ярим йил бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Мени доим қўллаб-қувватлаганлар. Майдонда ҳам ўзаро яхши келишиб ҳаракат қиламиз. Кейинги фаолиятларида омад тилайман.

Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси): Хуршид акани бугунги туғилган кунлари билан табриклайман. Ўтган мавсум биз билан биргаликда катта ҳажмдаги ишни бажардилар. Кўплаб голлар урдилар, голларга ассистенлик қилдилар. Юқори савиядаги футболчи деб айта оламан. Соғлик саломатлик ва узоқ умр тилайман. Бундай футболчи ҳамма жамоага фойда келтиради.

Сайтимиз номидан Хуршид Ғиёсовга соғлик ва саломатлик, Кореядаги фаолияти давомида омад тилаймиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика