RU

Последние новости

14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  0 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  2 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  2 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  30 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  8 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  20

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Насаф" 3:2 Новости

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Насаф" 3:2

Бугун Олий лиганинг 16-туридаги "Динамо" - "Насаф" учрашуви олдидан Самарқанд шаҳридаги ОЗТМ стадионида ҳар икки жамоанинг ёшлари ўзаро баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимни тезкор ҳужум билан бошлаган майдон эгалари жарима майдони ичида яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Кўпроқ ҳужумкор ўйин кўрсатган "Динамо" ёшлари учрашувнинг 40 дақиқасига келиб ҳисобни очди. Бунёд Исроиловнинг аниқ тўп узатишидан сўнг  бирга бир вазиятга чиқиб борган Баҳодир Жониев тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди . Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда бироз устунлик меҳмонлар тарафида бошланди. Кетма-кет ҳужумлардан бирини Улуғбек Дадабоев гол билан якунлади. Чап қанотдан Обид Маматовнинг тўп ошириши Дадабоевга аниқ келиб тушди ва дарвозабонни оёғига тегиб дарвоза бурчагидан жой олди.  68 дақиқада Фирдавс Абдусалимов дарвозабон билан бирга бир взаиятга чиқиб бораётганда ҳимоячи томонида қўпол тўхтатиб қолибди ва жарима белгиланди. Нодир Санақуловнинг кучли зарбаси дарвоза тўси ёнгинасидан ўтиб кетди. Шунга қарамай яна олдинга ташланган "Динамо"нинг ёш футболчилари  72 дақиқада яна Баҳодир Жониевнинг сай-ҳаракатлари билан олдинга чиқиб олишди. Учрашув якунланиши арафасида бурчакдан киритилган тўп Миркомил Лақаевга келиб тушди ва унинг юқорига ташлаб берган тўпини Ислом Шарипов боши билан дарвозаг йўллаб қўйди. Учрашув якунланиши арафасида майдон эгалари дарвозасига пенальти белгиланди ва ҳисобни қисқартиришга эришди.



Ёшлар лигаси. 16-тур.
ОЗТМ стадиони. 16.08.2013
"Динамо" - "Насаф" 3:2
Голлар: Баҳодир Жониев (40), (72) 2-0 , Ислом Шарипов (87) 3-1 - Улуғбек Дадабоев(55) 1-1, Обид Маматов (90+2 пен) 3:2

Ҳакамлар: Нажафалиев Вилоят (Тошкент), Ҳакимов Сардор, Жасур Қудратов, Азиз Ахтамов (барчаси Самарқанд)
 
"Динамо": Умиджон Низомов, Бунёд Исроилов, Ислом Ҳамидов, Миркомил Лақаев, Баҳодир Жониев, Комил Шарафутдинов, Саҳобиддин Ибрагимов, Фаррух Шотурсунов, Фирдавс Абдусалимов, Нодир Санақулов, Темур Шарипов
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Шарофов, Аъзам Абдурафиқов, Амиржон Сафаров Фаёз Ҳамидов, Азамат Ниёзов, Гиоргий Адамян, Ислом Шарипов

"Насаф": Алибек Туропов, Шерзод Аъзамов, Одил Ҳамробеков, Сарвар Ҳолмуродов, Нажмиддин Нормуродов, Лазиз Убайдуллаев, Азиз Маликов, Жавохир Ашуров, Улуғбек Дадабоев, Сирож Қўзиев, Илҳом Усупхонов
Захирадан майдонга тушганлар: Жавохир Комилов, Дониёр Назуллаев, Шаҳзод Очилов, Дилшод Хушбаков, Обид Маматов, Жамолиддин Машарипов, Мирзамурод Жўрабоев

Огоҳлантиришлар: Баҳодир Жониев (40) , Ислом Ҳамидов (90+2) - Жавохир Ашуров (60), Мирзамурод Жўрабоев (70)

Назоратчи: Серазетдинов Р. С. (Тошкент)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика