RU

Последние новости

23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  99 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  4 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  7 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  32 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  74 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  9 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3

Ёш "машъалчилар" "Умид ниҳоллари-2015"га тайёрланмоқда Новости

Ёш "машъалчилар" "Умид ниҳоллари-2015"га тайёрланмоқда

Шу йилнинг май ойида Хоразмда мактаб ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Умид ниҳоллари-2015" мусобақаси бўлиб ўтади.
Шу мусобақанинг саралаш босқичида "Машъал" академиясининг ёш футболчилари ҳам иштирок этади. Спортнинг футбол тури бўйича Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилиш учун тўққиз нафар футболчимиз жалб этилган. Ушбу футболчилар вилоят терма жамоаси учун ўтказилаётган йиғинларда иштирок этмоқда. Биринчи йиғинни Қаршида бошлаган ушбу жамоага бош мураббий этиб Нурали Султонов тайинланган бўлса, "Машъал"  аёллар жамоасида  бош мураббийи бўлиб иш олиб бораётган Шерзод Андаев ёрдамчи мураббий бўлган.

Қаршида ташкил этилган биринчи йиғинда тўққиз нафар футболчимиз иштирок этди.

Булар: Бекзод Турсунов, Сиявуш Ёқубов, Шаҳбоз Ботиров, Дониёр Умаров, Муҳриддин Шамсиддинов, Зафар Акрамов, Достон Ҳайдаралиев, Жаҳонгир Мақсудов, Ёдгор Назаров.

Бу жамоа Қашқадарё вилоят ҳокими кубоги мусобақасида ҳам иштирок этди. Битта ғалаба ("Бинокор" 4:2), иккита дуранг ("Олимпия" 0:0, "Насаф" 2:2), битта мағлубият ("Шўртан" 0:1) қайд этиб "А" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Ярим финалга эса фақатгина биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари йўл олди.

"Умид ниҳоллари-2015" жамоасининг навбатдаги йиғини февраль ойининг сўнггида Қаршида ташкил этилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика