RU

Последние новости

19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   0 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  1 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  8 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  26 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди Новости

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди

Кеча пойтахтимизда сўнгги йилларда ҳакамлик мактабида таҳсил олиб, ўз ҳудудларида фаолият олиб бораётган ёш ҳакамлар синовдан ўтказилди.
“Ёшлик” спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида олиб борилган имтиҳонда 38 нафар ҳакам иштирок этди. Синовга чақирилганлар 63 кишини ташкил этганди. Турли сабабларга кўра 25 нафар ҳакам имтиҳонга ташриф буюрмади.



Ҳакамлар дастлаб икки гуруҳга бўлинган ҳолда тезкорлик бобида синовдан ўтишди. Ҳар бир иштирокчи 40 метр масофани 6,2 сонияда 6 марта босиб ўтиши лозим эди. Бундан барча ижобий баҳо олди. Бироз танаффусдан сўнг ФИФА-тестига навбат келди. Энди ҳакамлар 150 метр масофани 30 сонияда югуриб ўтиши, 50 метр масофани 45 сонияда юриб ўтказиши ва худди шу тартибда стадионни 12 марта айланиб ўтиши керак эди. Масофанинг умумий узунлиги 4800 метрни ташкил этган бу синовдан 7 киши ўта олмади. 20-25 ёш оралиғида бўлган ёш ҳакамларни мазкур тестдан ўтиш жараёнида жисмонан тайёр эмаслиги афсусланарли ҳолат. Негаки баъзи ҳакамлар 3 айланадан сўнг югуриш йўлакчасидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.



Жисмоний текширувдан муваффақиятли ўтган 31 нафар ҳакам ЎзДЖТИда ёзма имтиҳонга таклиф этилди.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган бу синовда иштирок этиб шунга амин бўлдимки, ҳакамлик касбини эгаллашни мақсад қилган ёшларда бу касбга нисбатан меҳр ва эътибор у қадар кучли эмас. Ёзма имтиҳон шартлари жудаям оддий кўринишда бўлди. Ҳар бир иштирокчига 9тадан савол тарқатилади. Шу саволлардан энг камида 7тасига тўғри жавоб ёзган ҳакам 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган ҳакамлар синовига таклиф этилади. 9та саволга жавоб ёзиш учун иштирокчиларга 45 дақиқа вақт берилди.



Дастлабки гуруҳда 16 нафар ҳакам, иккинчи гуруҳда эса 15 нафар ҳакам саволларга жавоб йўллашди. Имтиҳон комиссияси синов бошланишидан олдин ҳар бир иштирокчини телефонини ўчириб назоратчи олдидаги столга қўйиши талаб этилди. Биринчи гуруҳ синови якунлангач аудиторияга иккинчи гуруҳ ташриф буюрди. “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, бу гуруҳда шпаргалкадан фойланаётган иштирокчи чиқиб қолди. Ўз ёнига қўшимча телефон олиб кирган жиззахлик ҳакам телефон хотирасида сақланган жавоблардан фойдаланишга урингани учун имтиҳондан чиқариб юборилди.

Имтиҳон якунида барча иштирокчиларни жавоблари текширувдан ўтказилди ва баҳолар эълон қилинди. Ёзма имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳакамлар 18 нафарни ташкил этди. Бу ҳакамлар февраль ойида 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган имтиҳонларга таклиф этилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика