RU

Последние новости

23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  2 23:17Конференциялар лигаси. "Бетис" - "Фиорентина" ҳамда "Юргорден" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 23:09Европа лигаси. "Атлетик" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  3 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  10 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  6 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  6 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  27

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида Новости

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида

Куни кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг икки нафар футболчиси – Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар туғилиб ўсган Урганч шаҳрида тантанали равишда кутиб олинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Жаҳон чемпионати иштирокчиларини Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов қабул қилди. Учрашув чоғида П. Бобожонов ёшларимизнинг маҳоратига муносиб баҳо бериб, бундан кейинги фаолиятларида ҳам омадлар тилади. Футболчиларимизга ва уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Шунингдек, барчасига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Ўз навбатида иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътироф учун самимий миннатдорчиликларини билдиришди. Келгусида ўзбек футболи довруғини янада юқори чўққиларга кўтаришга куч-ғайратларини аямасликларини таъкидлашди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика