RU

Последние новости

22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  0 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  13 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  1 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  56 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1

"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью Новости

"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси сафида Италия чемпионати юлдузларига қарши биз ўйинларини соғинган бир қанча собиқ футболчилар майдонга тушишди.

 Ўз вақтида мамлакатимиз бош жамоаси сафида бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилган, ишқибозлар томонидан "сеҳрли таёқча" номини олган Анваржон Солиев кеча учрашувдан сўнг сайтимиз учун кичик интервью берди. "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларининг собиқ форварди тез орада Championat.asia меҳмони бўлади. 

- Анвар Солиев футболимиздаги катта номлардан бири ҳисобланади. Ўз вақтида бир неча бор чиройли ўйинларингиздан баҳраманд бўлганмиз. Бир неча йиллар ўтиб яна бир бор терма жамоа либосида кўрдик. Бу ўзгача ҳиссиётларни бергани табиий...

- Аввало мазкур тадбир мухлисларга завқ улашиш, хурсанд қилиш учун ташкил қилинди. Анчадан бери майдонга тушмаганимга яхшигина формадан чиқибмиз. Қийин бўлди. Эсласангиз керак, ўша йилларда терма жамоада кўп ҳолларда захирадан майдонга тушардим. Бу сафар ҳам шундай бўлади, деб ўйлаган эдим. Лекин илк дақиқалардан майдонга тушдим. Эндиликда кейинги учрашувларга профессионаликка амал қилиб ўзимизни тайёрлаймиз. 


- Очиғини айтсам шахсан ўзим сиздан гол кутган эдим. Нафақат мен, балки халқ ҳам. Келинг бир эсласак, Ўзбекистон терма жамоасидаги энг ёдда қоларли голингизни ажратиб кўрсата оласизми?

- Ҳали ҳамон ижтимоий тармоқларда голларимни томоша қилиб тураман. Архив видеолар бор экан яхшиям. ЖЧ-2006 саралашида Саудия Арабистонига гол урганман. Энг ҳаяжонли ва стадионни жунбушга келтирган ўйин Тошкентда Қувайт билан кечган. Бу ўйинда фақатгина ғалаба бизни плей-офф босқичига олиб чиқарди. 2:2 бўлиб турган паллада Қувайт дарвозасига тўп киритдим. Очиғи буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Яқинда шу стадионда югуриб юрган эдик

- Нима учундир футболчилик фаолиятингизда бирор маротаба сизни легионер сифатида хориж жамоаларида кўрмадик...

- Бугунгидек агентлар кўп бўлмаган. Ҳозир қаранг, агентларнинг саноғи йўқ. Жанубий Кореядан, ЦСКА клубидан таклиф бўлгани ҳақида эшитганман. Кейин эса бир маротаба "Саутгенмптон"га кўрикка бориб келганман. Насиб қилмаган экан. Бундан асусланмайман. 




- Ўз-ўзидан савол туғилади. Топ ҳужумчи сифатида бугунги форвардларга четдан қандай баҳо берасиз? Рақобат қай даражада, деб ўйлайсиз?

- Бор албатта. Масалан, "Олимпик"да яхши ҳужумчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирда футболимиз тўғри йўлда. Илгари бироз издан чиқиб кетганди. Биз етишмаган марраларга улар эришсин. Ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз. Маслаҳат беришга тайёрмиз. Ёш ҳужумчилар ишлаши, тартибга амал қилиши керак. Ўсишни бошлаётган жараёнда ёнидаги инсонлар тўғри йўналиш бера олиши муҳим. 1-2та машина олиб тугатаман, деб тор доирада ўйлаш хато ҳисобланали. Рақобатга келсак, ҳар бир жамоада 3-4 та ҳужумчи ўйнарди. Жароҳатга йўлиққан футболчининг ўрни осонликча тўлдириларди. Шундай муҳитда тўп тепганмиз. 

- "Нефтчи" ҳақида сўрамасликнинг иложи йўқ. Жамоадан кетишингизни сабаби нимада? "Нефтчи"нинг Суперлигада кутилганидек иштирок этмаётгани сизни ҳам ўйлантиряптими?

- "Нефтчи"да зўр футболчилар йиғилган. Кузатиб боряпман, ҳозирда 2та ғалаба қозонса ҳолатини яхшилаб олади. Руҳият ҳам, ишонч ҳам қайтади. Жамоа ўз мавқейини тиклайди. Куни кеча журналистлар Илҳом Мўминжоновга тўғри савол беришибди. Аслида ўтган йили Суперлигага чиққанимиздан сўнг мавсум тугамасидан клубдан кетгандим. Мураббийга омад тилайман.



Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика