RU

Последние новости

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  1 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  12 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  11 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Ёш чегара билмас ёхуд юқори спорт формада ўйнашда давом этаётган юлдузлар Новости

Ёш чегара билмас ёхуд юқори спорт формада ўйнашда давом этаётган юлдузлар

Championat.com интернет нашри 30 ёшдан ўтган бўлишига қарамай, юқори даражада ўйнаб келаётган футболчиларни саралаб чиқди.

Ўз вақтида кучли жамоада ёрқин тўп тепган ва ҳозирда ўртамиёна жамоаларда муқим жой олиб, яхши натижалар кўрсатаётган чарм тўп усталарига эътибор қаратди. 

Андрес Иньеста (37 ёш)  - "Виссел Кобе"

"Барселона"да ёрқин ўйинларни намойиш қилган ва Мессини янада ўсиши учун меҳнати сингган Иньеста 2018 йилнинг май ойидан буён Японияда тўп тепмоқда. "Виссел Кобе"да у катта маош олмоқда. Бироқ Андрес олаётган мехнати ҳақини оқламоқда. 86 та ўйинда 19 та гол ва худди шунча самарали узатма. Шунингдек, клубнинг бронза медалини қўлга киритишига салмоғли ҳисса қўшди. Дарвоқе, Иньестанинг “кунчиқар юрт” жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг январида якунланади.

Жанлуижи Буффон (44 ёш) – "Парма"

Афсонавий дарвозабон қўлқопларини михга илишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Айни вақтда у "Парма" билан B Серияда тўп тепмоқда. Аслида унга топ-дивизион жамоаларидан талай таклиф бўлди, бироқ у собиқ жамоасига қайтишни афзал билди. "Парма"ни А Серияга олиб чиқишни режалаштирган Буффон ҳозир ҳам юқори спорт формада эканини кўрсатмоқда. 

Франк Рибери (38 ёш) – "Салернитана"

"Бавария"да ёрқин хотиралар қолдира олган Рибери айни вақтда "Салернитана"да ўйнаяпти. Франкнинг клуб билан шартномаси мавсум якунига қадар амал қилади. У ҳалигача майдонда топ-даражада ўйнамоқда. Дарвоқе, унга Бразилия ва Франция клубларидан таклфлар бўлмоқда. 38 ёшли футболчи учун бу ажойиб ҳолатдир.

Нани (35 ёш) – "Венеция"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси АҚШ майдонларида ажойиб ўйин кўрсатди ва ўзидан яхши ном қолдирди. У "Орландо Сити" сардори сифатида қўшалоқ голлар ва голли узатмаларни амалга оширди. 35 ёшли футболчининг MLS'даги умумий статистикаси ҳам жуда яхши кўринишда: 31 та гол ва 18 та голли пас. Эндиликда у А Серияда жавлон уришга шайланмоқда. 

Лукаш Подольски (36 ёш) – "Гурник"

Польшада туғилган ва кейинчалик Германия терма жамоаси либосида 3 маротаба жаҳон чемпионати, 4 бор Европа чемпионатида иштирок этган қаҳрамонимиз айни вақтда "Гурник" шарафини ҳимоя қилмоқда. Туркия, Япония каби лигаларда ўйнаган Лукаш фаолиятини туғилган мамлакатида ўтказмоқда. Ҳар қалай у аллақачон 3 та гол уришга ва 1 та голли узатмани қайд этишга муваффақ бўлди. 

Маруан Феллайни (34 ёш) – “Шандун Тайшань”

Узун сочини Хитойга келиб кестириб ташлаган Маруан айни вақтда 34 ёшда. 2019 йилда у "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, "Шандун Тайшань" билан шартнома имзолади. Диққат қилинг: ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, у чин юртида 78 та ўйинда 31 та гол уришга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, футболчи "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган вақтида ҳам бундай даражадаги кўрсаткичга эга бўлмаган. 

Рикарду Куарежма (38 ёш) – "Витория Гимарайнш"

Ажойиб ҳаракталари билан футбол ишқибозларини назарига тушган Куарежма 2020 йилнинг сентябридан буён фаолиятини Португалия чемпионатининг ўртамиёна жамоаси "Витория Гимарайнш" сафида ўтказмоқда. Евро-2016 ғолибига айланган футболчи ҳозирча юқори кўрсаткич қайд эта олмаётган бўлишига қарамасдан, мунтазам равишда жамоа сафида ўйнамоқда. 

Хавьер Эрнандес (33 ёш) – "Лос-Анжелес Гэлакси"

"Манчестер Юнайтед" ва "Байер" жамоаларида ўйнаган "Чичарито"нинг MLS'даги дастлабки йили омадсиз чиққан эди. 11 та ўйнида атиги 1 та гол. Кейинги мавсумда эса у 21 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 17 та тўп киритди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди. У 2015/2016 йилларда "Байер" либосида бир бир мавсум давомида 17 та гол урган ва шундан буён бунчалик кўп гол ура олмаганди.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика