Ёрқин Назаров: "Рақиб биргина вазиятидан гол уриб кетди"
04 мар 2023 20:21
Новости
Ёрқин Назаров: "Рақиб биргина вазиятидан гол уриб кетди"
Ўйин ҳақида
- Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Имкониятлар бўлди, фойдаланишда оқсадик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз кўнгилдагидек эмасди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик, вазиятлар яратдик, бироқ рақиб биргина имкониятдан гол уриб кетди.
- Жасур Ҳасанов асосий таркибда мунтазам қоладими?
- Ҳасанов тажрибали футболчи, жамоамиз сардори. У кўрсатадиган кучли ўйин бизга асқотади. Кўрамиз, балки навбатдаги учрашувларда ёшларга ҳам имконият берармиз.
- Легионер футболчилар кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?
- Биринчи бўлимда ўйнаган ҳужумчимиз вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Бироқ иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган ҳужумчимизда жуда қулай, 100 фоизлик имконият юзага келганди, голга айлантира олмади. Ишлашда давом этамиз, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии