RU

Последние новости

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи: “Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас” Новости

Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи: “Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас”

Куни кеча Уммон ўсмирлар терма жамоаси “ЖАР” стадионида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувини ўтказди.

Дастлабки баҳсда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, жавоб учрашувида дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Ушбу ўйинлардан сўнг Уммон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган бўлсак дастлабкисида йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Иккинчисида эса нурсиз дуранг қайд этдик. Бу футбол, унда қандай натижа қайд этилишини ҳеч ким билмайди.  Бу ўртоқлик учрашуви унда натижа муҳим эмас, энг муҳими футболчиларимизни Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлаш.

Ҳозир барча чизиқларимизда муаммолар бор. Мусобақа бошлангунга қадар ушбу муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жуда ҳам кучли. Айниқса еттинчи ва ўнинчи рақамли футболчилар яққол ажралиб туришди. Мен юртингизга тўр маротаба ташриф буюрганман. U – 16 терма жамоаси билан бундан 4, 5 йил олдин ёрдамчи мураббий сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрганман. Биз бундан ташқари яна бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз Ўшанда ҳам терма жамоангиз билан ўртоқлик учрашувида майдонда куч синашгандик”, - дейди Уммон терма жамоаси бош мураббийи Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика