Ёмон хабар. Отабек Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди
25 мар 2019 15:22
Новости
Ёмон хабар. Отабек Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди
Хитой - Ўзбекистон учрашувида Отабек Шукуров жароҳат олганидан хабарингиз бор.
"Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорларининг хабар қилишича, Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди", - деди ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Эктор Купер.
Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 38-дақиқасида хитойликлар футболчиси Веи Шихао ярим ҳимоячимиз Отабек Шукуровга ортидан зарба берди. Футболчимиз майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди ва алмаштирилди. Унинг ўрнига Одил Аҳмедов майдонга туширилди.
Твиттерда ушбу жароҳат борасида шундай фикрлар пайдо бўлди.
Оташши жароҳати жиддий бўлмасин-да. Клуби уч кундан бери Куперга ялиниб туруди эртароқ қўйворила, муҳим ўйинимиз бор эди деб.
— Boburisoniy (@Polimonolog) 25 марта 2019 г.
championat.asia сайти Отабек Шукуровга тезроқ тузалиб сафга қайтишини тилаб қолади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии