Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган "Сўғдиёна" ёшлари...
13 мая 2016 16:54
Новости
Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган "Сўғдиёна" ёшлари...
Ёшлар лигасида, "Машъал"га қарши учрашувни клуб қароргоҳидаги майдонда ўтказган "Сўғдиёна", бугун аренасини ўзгартиришга қарор қилди.
"Машъал" сайтида чоп этилган мақоладан сўнг, ПФЛ "Сўғдиёна"га, стадион эпақайга келмагунига қадар, ёшлар лигаси ўйинлари бошқа аренада бўлиб ўтиши кераклигини айтди. Бугунги "Олмалиқ" жамоасига қарши ўйин Ғаллаоролда бўлиб ўтаяпти. Ундаги вазият унданда ачинарлироқ. Майдоннинг аксар жойларида майса бўлмагани етмаганидек, у ерга сув қуйиб, кўлмак ҳосил қилинган.
Футболчиларни майдонга тушиб келишларини қуйидаги видеода кўришингиз мумкин. Бунга, "Чалап-чулуп" деб ном бердик.
Суратлар ҳам йўқ эмас.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаги ҳолат. Ҳали футболчи ўйнашга улгурмай, лойга чапланиб бўлди.
Нима учун сув қуйилгани қизиқ...
Бу эса майдон марказини бошланиши.
Комментарии