Йўғе, "Ливерпуль" лаънатланганми?
17 апр 2020 14:23
Новости
Йўғе, "Ливерпуль" лаънатланганми?
2020 йил "Ливерпуль"нинг йили бўлиши керак. Жамоа февраль ойида "Манчестер Сити"ни 22 очкога ортда қолдираётганди. "Қизиллар"нинг бир умрлик душмани "Эвертон"га қарши ўйинидан кейин эса март ойидаёқ соврин кўтаришга тайёр турганди! Барчаси жиддий кетаётганди. Наҳотки, жамоа 30 йил деганда чемпионликни қўлга киритади, кўзларимга ишонмаяпман... аммо тўхтанг!
Доимо чиройли ўйин кўрсатган "Ливерпуль" АПЛда бирор марта чемпион бўлмаганига ишониш қийин, баъзида бунга биргина қадам етишмай қоларди. Рафа Бенитес даврида жамоа 2009 йилда чемпионликка салкам эришаётганди, бироқ дуранглар "Ливерпуль"нинг бошини еганди. Кейинги имконият 2014 йили пайдо бўлди, бироқ "Челси"га қарши ўйинда Стивен Жерарднинг йиқилиши ва мағлубият совриндан воз кечишга мажбур қилди. Ўтган мавсумда эса жамоа 97 очко тўплади. Дахшат! Бу чемпионликка етмади! Бу борада жамоа "Сити"дан 1 очкога ортда қолди. Бундан ғалати ҳулоса олишимиз мумкин. "Ливерпуль" ростдан ҳам лаънатланганми?
"Ливерпуль"нинг сўнгги чемпионлиги АПЛ бошланишидан олдин, яъни, 1990 йилда қўлга киритилганди. Шундан кейин "Манчестер Юнайтед" 13 бор совринга эга чиқди, "Челси" 5, "Манчестер Сити" 4 бора чемпион бўлди. Ўртада ҳаттоки "Лестер" ҳам чемпионликни нишонлади.
Ҳа, "қизиллар"да ҳам иккита соврин бор, ЕЧЛ бош совринлари қўлга киритилди, аммо АПЛ - бошқа турнир. Бу борадаги дастлабки жиддий уриниш 2008/09 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшада Бенитес қўл остида Жеррард, Торрес ва Алонсо каби футболчилар бўлган ва улар мавсумда 2 марта "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этганди. Бироқ бу Сер Алексга чемпионлик учун ҳалақит қилмади.
Иккинчи ўрин - Бенитеснинг Англиядаги энг яхши натижаси, бироқ ўшандан кейин у жамоага ҳалақит қила бошлади: ўзи ёзда жамоадан кетди, ортидан Алонсо ҳам шу йўлни танлади, Торрес эса аввалги иштиёқини йўқотди. Доимгидек, "Ливерпуль" мавсум якунланаётганда жанговарлик руҳини йўқотади. Ва ҳар доим шундай уринишлардан кейин жамоа ўзининг ижрочилари билан хайрлашади.
2013/14 йилги мавсумда "Ливерпуль" бошқарувида Брендан Рожерс пайдо бўлди. Унинг қўл остида Луис Суарес, Даниэль Старриж ва Стивен Жеррард бор эди ва улар совринни қўлга киритишига бир баҳя қолганди. Аммо ростини айтиш керак, ушбу футболчиларсиз жамоа кучсизроқ ўйнарди, натижалар эса бош мураббийнинг хизматлари эди. "Ливерпуль" чиройли ўйин кўрсатди, Суарес эса асосий юлдуз бўлди. Ўшанда "қизиллар" кўплаб голлар уришди: "Арсенал" 5:1, "Сток" 5:3, "Суонси" 4:3, "Кардифф" 6:3 - жамоа фанатлари ўйинларни валерианка билан кўришарди.
Кейинчалик барча масалани ҳал қилиши кутилган "Челси" билан ўйин бўлди. "Ливерпуль"нинг ютиши ҳам шарт эмас, ҳаттоки дуранг ҳам қаноатлантирарди. Моуринью ҳам ўз автобусини қўйди, "қизиллар" эса истаганича ҳужум қилди.
Иқтидорли мураббий Рожерс унчалик ҳам тажрибали эмасди. У ушбу баҳсга мажбурий бўлмаса-да, доимгидек кучли таркибини қўйди. Натижа - жамоа қутқарувчиси Стивен Жеррард ҳимояда хатога йўл қўйди. Демба Ба эса тўпни эгаллаб олди ва дарвозани ишғол қилди. Жеррард ҳам вазиятни қутқаришга ҳаракат қилмади. "Кўклар" яна бир гол уришди, барчаси тамом бўлди.
Агарда "Ливерпуль" шунчаки ютқазганида бу алам қилмасди. Бу ерда одамнинг руҳий ҳолати муҳим роль ўйнади. "Ливерпуль" голлар фарқи борасида "Сити"дан ўтиб кетиши мумкин эди, бироқ кейинчалик "Кристал Пэлас"га қарши ўша машҳур учрашув бўлиб ўтди. Мерсисайдликлар 3 тўп фарқи билан мағлуб бўлди.
Якун: чемпионат ғолиблигига "шаҳарликлар" эга чиқишди. Ёзда Луис Суарес жамоадан кетди. Рожерс ўшанда жамоа чемпионлик учун кураша олишини ваъда қилганди. Аммо уругвайликнинг вазифасини Рики Ламберт ҳам Марио Балотелли ҳам эплай олмади.
Навбатдаги омадсизлик 2018/19 йилги мавсумда қайд этилди. Ўшанда барчаси "Сити"га қарши ўйиндаги баҳсли гол ва мағлубият орқали ҳал бўлди. Юрген Клопп барқарор ва тажрибали мутахассис. У 3 йилдаёқ "Ливерпуль"ни қайта қуришга эришди ва барча тешикларни ёпиб ташлади. Унинг "Ливерпуль"да ўтаётган ҳар бир мавсумида натижалар яхшиланмоқда. Балки "қизиллар" барча хатоларни ўрганиб чиққан ҳолда ўз тарихидаги энг кучли жамоага айлангандир. Жамоадаги юлдузлар қоляпти, коллектив ўзгармаяпти, психология кучаймоқда. Ҳаммаси яхши кетаётганди, қўлга киритилажак чемпионлик ҳам энди қулоғини ушлаб кетиши мумкин. Жаҳонни остин-устун қилиб ташлаган пандемия вақтида даҳо Клопп ҳам ҳеч нима қила олмайди.
Жерраднинг хатоси. 97 очко. Пандемия. "Ливерпуль" мухлисларига оғир бўлмоқда.
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии