RU

Последние новости

13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  9 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  7 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  13 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  29 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат! Новости

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат!

Йилнинг энг фаол спорт журналисти танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган ватандошларимиз ва уларнинг устозлари, спорт ўқув муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган ижодкорларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлайди!

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 484-сонли қарорига мувофиқ ўтказилади.

Танловга оммавий ахборот воситаларида 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнга қадар эълон қилинган ижодий асарлар қабул қилинади.
1, 2, 3-ўринни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида.

2-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида.

3-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатгани учун” учта рағбатлантирувчи мукофот таъсис этилган. Ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 11 юнига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Абдулла Қодири кўчаси, 2-уй, 12-қават. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мурожаат учун телефон: (0371) 2346256
Электрон почта: info@minsport.uz

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Матбуот ва  оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида уюштириладиган катта байрам тадбирида тақдирланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика