RU

Последние новости

12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  0 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  0 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  2 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  5 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1

Йил садоқати! Лукас Перес "Депортиво" сафида 3-дивизионда ўйнаш учун "Кадис"га деярли ярим миллион тўлади (мутолаа учун) Новости

Йил садоқати! Лукас Перес "Депортиво" сафида 3-дивизионда ўйнаш учун "Кадис"га деярли ярим миллион тўлади (мутолаа учун)

"Депортиво" шанба куни Лукас Переснинг трансфери ҳақида эълон қилди.

Ҳужумчи бир ярим йиллик шартнома имзолади. Бу жуда ёрқин ва ноодатий ўтиш бўлди.

Биринчидан, Перес Ла Лигада иштирок этувчи "Кадис"ни Испаниянинг учинчи дивизионида ўйновчи "Депортиво"га алмаштирди. Ҳамма ҳам бундай пасайишга розилик билдиравермайди.



Иккинчидан, Лукас трансфернинг бир қисмини ҳам тўлади. Перес собиқ клубига қайтиш учун "Кадис"га бир миллионнинг деярли ярми (трансфернинг умумий нархи), аниқроғи 493 минг евро ўтказди. Қолган маблағни "Депортиво" тўлайди.

Бундан ташқари, "Арсенал" собиқ ўйинчиси "Кадис"да мавсум сўнггига қадар қолиб, олиши мумкин бўлган 900 минг еврони рад этди. Унинг "Депортиво"даги маоши сезиларли даражада паст бўлади.

Перес 30 декабрда "Альмерия"га гол урди, шундан сўнг "Кадис" билан илиқ хайрлашди. "Бу ерга бир йил олдин қутқаришдек аниқ мақсад билан келганман ("Кадис" ўтган мавсумни тушиб кетиш ҳудудидан бир очко фарқ билан тугатган) ва биз бунга эришдик. Мухлислар, клуб ва шаҳарга менга бу вақт давомида кўрсатган муҳаббати учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Сизларга доим энг яхшисини тилайман, сабаби сиз бунга арзийсиз", – дейди ҳужумчи.


Перес ёздаёқ "Депор"га қайтмоқчи эди, аммо "Кадис" уни қўйиб юбормади


Перес 2014 йилдан 2016 йилгача "Депортиво"да ўйнаган, шундан сўнг, шундан сўнг у ерга 2017/18 йилги мавсумда "Арсенал"дан ижара сифатида ўтган.

У галисияликлар сафида 96та ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизимида 33+22 жамғарди. Ҳужумчи "Арсенал" (21та ўйинда 7та гол)да ҳам, "Вест Хэм" (19та ўйинда 6та гол)да ҳам бунчалик самарадор бўлмаганди.

Форвард "Арсенал"га трансферидан сўнг "Депор"га бўлган муҳаббатини тан олди. "Баъзида "Депортиво"да ҳудди 10-15 йил ўтказгандек туюламан. Бу клубга ўтишимдан олдин ҳеч ким мен ҳақимда билмаган. Украина ва Грецияда ўйнаганимни эса кам одам билади.

"Депортиво"нинг ҳеч бир мухлиси "Арсенал"га ўтишим хато бўлганини айтмаган. Одамлар ўтишимдан сўнг "Арсенал"нинг мухлислар сони ошишини айтишди", – дейди Перес.

Лукас анчадан бери собиқ клубига элитага қайтишга ёрдам беришни хоҳлайди. Перес 2022 йилнинг ёзида Сегундага чиқиш учун плей-оффда ўйнаш учун "Депортиво"га кетиши мумкин эди. Трансфер эса амалга ошмади, "Депор" эса "Альбасете"га йўлланмани бой берди.



Аммо, Перес трансферга интилишда давом этди. Футболчида "Кадис" президенти Мануэль Вискаино билан оғзаки келишув бор эди, унга кўра "Депортиво" иккинчи дивизионга кўтарилса, клуб трансферга розилик билдиради.

Сегундага чиқа олмаган "Депор" музокараларни тўхтатмади ва "Кадис"дан яна рад жавобини олди. Шу сабаб Перес Ла Лигада қолди.

Фақатгина 2023 йилнинг бошидагина ҳужумчининг орзуси рўйобга чиқди.


Нега "Депор" шунчалик пастлаб кетди: қарзга ботиб кетди, клубнинг бизнес-модели эса бепарволик деб аталди


"Депортиво"ни шунчалик пастда кўриш ноодатий ҳолат, сабаби клуб 2000 йилда ҳатто Ла Лигада ҳам ғолиб чиққан, ўшанда шаҳар кўчаларига 200 мингдан ошиқ одам чиққанди! "Депортиво" шунингдек 2002 йилги Кубок ғолиби ва чемпионлар лигасининг 2003/04 йилги мавсум ярим финалчиси.



Аммо, клуб 2000-йиллар ўрталарида йўқолишни бошлади. Футболдаги пуллар ўсди ва президент Аугусто Лендойрода юлдузлар учун пул етмади. Клуб қарзга ботди ва сарф қилишни тўхтатди.

Жон Тошак вазиятни олдиндан кўра билганди. У 1996 йилда "Депор"ни шуғуллантирар экан: "Трансферларга миллионларни ишлатиш ўрнига, Лендойро машғулот базаларини қуриши керак. Клубда пойдевор йўқ. У ҳаво қулфига ўхшайди" деганди.

Директорлар кенгаши 2013 йилда "Депортиво"нинг бизнес-моделини хато ва бепарволик деб аташди. Қарзлар 156 миллион еврогача чиқди. Раҳбарлар молиявий ҳисоботда сабабни шундай изоҳлашди:

"Тўловга лаёқатсизлик ҳақиқатдан йироқ бошқарув режимидан келиб чиқади. Клуб кредитлар олди ва молиявий имкониятларидан ошган ҳолда сарфлар қилди". Президетни эса кетишни мажбур қилишди. У хайрлашув пайтида: "Менинг асосий хатоим – имкон борида ўйинчиларни сотмаганимда" деб тан олди.



Клуб 2019 йилда деярли Ла Лигага қайтган бўлса-да, аста-секин пастга шўнғий бошлади: юқори лигага йўлланма "Мальорка"га бой берилди (2:0 ҳисобидаги ғалабани 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёпиб кетди).

Бир йилдан сўнг эса яна пастга қулади ва Сегунда Бга тушиб кетмаслик учун курашди. Ва можаро билан тушиб кетди: "Фуэнлабрада"да 12 футболчи касалланди (кейинчалик уларнинг сони 28 нафарга етди), шу сабаб билан ўйин ташкил этилмади. Қолиш учун курашдаги рақиб "Понферрадина"нинг параллель ўйини эса режа бўйича кетди ва "Депортиво" якунда имкониятлардан маҳрум бўлди.

"Депортиво" президенти Фернандо Видал эса жамоалар бир вақтда ўйнамаганидан ва қоидалар бузилганидан ғазабланди: "Бу федерация ва лига томонидан жиддий хато. Биз энг жиддий инстанциягача чиқамиз. Тенглик тамойили ҳамма жамоалар учун бир хил эмаслиги аён. Биз тушиб кетдик деб ҳисобламайман. Тўлиқ уйдирма содир бўлди".



Якунда ҳеч нима рад этилмади ва "Депор" учинчи дивизионга тушиб кетди, клуб эндиликда Лукас Переснинг ёрдамида юқорилашга ҳаракат қилмоқда.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика