RU

Последние новости

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  14 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  12 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Йил ўйинида мағлуб бўлдик ёҳуд 12 очкодан 6таси кетди Новости

Йил ўйинида мағлуб бўлдик ёҳуд 12 очкодан 6таси кетди

Кечаги "Эртага" номли мақоламизда, ҳозиргина биз мағлубиятга учраган ўйиннинг қиймати ҳақида тўхталиб ўтган эдик.

Эрон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида 12 очко мавжуд бўлиб, шулардан ҳеч бўлмаса 7 очко ишласакгина тўғридан-тўғри ЖЧга чиқишишимизга ишонсак бўларди. Рост, ҳозир ҳам ишонамиз. Турнир жадвалига қарасак умид бор, аммо ўйинлар тақвимига қарайдиган бўлсак...

6-тур. Сурия - Ўзбекистон (Малайзия)

7-тур. Ўзбекистон - Қатар

8-тур. Эрон - Ўзбекистон (Эрон)

9-тур. Хитой - Ўзбекистон (Хитой)

10-тур. Ўзбекистон - Жанубий Корея


Йил бошида кўзимизга чиройли кўринган бу тақвим, Обид Асомовнинг латифасидан бўлди. Ҳалиги, никоҳ ҳақидагиси бор эди-ку, "шоптолиқоқи"... Чиройли келинчак бир оздан сўнг бувижонга айланиб қолган. Ҳудди шундай тақвимнинг чиройидан асар ҳам қолмади.

Энди ўйинга тўхталсак, таркибда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Уни қийинчиликсиз ўйиндан олдин топа олдик. Журналист ўйлаган фикрга, кореялик мураббийларнинг мураббийлик салоҳиятини қўшсак, улар таркибимизни топиш қаторида, уни қандай қилиб енгиш мумкинлиги ҳам ўйлаб қўйганликларини баҳс давомида кўрдик. Урган голимиз, бу рақиб посбонининг хатоси. Бу ерда Сергеев охиригача бориб дарвозабонни хато қилишга мажбур қилди ва Бикмаев маҳорати эвазига ҳисобни очди. Ўйин 1:1 бўлиб турган пайтга қадар ҳам ишлар чакки эмас эди. Лекин ўйиндаги ўзгаришларда хатоликлар бўлди. Ҳудди бу таркибни ё 90 дақиқа ушлаш керакдек. Лекин рақиб мураббийи янги кучларни ташлаб, ўйинни жонлантираётганида, бу ҳолатимизда ҳимояланиш қийин иш эди. Шунинг учун Гейнрих ва Соҳибов майдонга тушди. Рашидовга эса ҳеч қандай вақт қолмаганди. Ўйин статистикасига қаранг, тўп назорати 73-27% Жанубий Корея фойдасига. 

Биринчи гол ҳимоядаги парокандалик ва дарвозабоннинг гарданида, иккинчиси ҳам. Тан олайлик, биз дурангга рози жамоа эдик. Шунинг учун сафардаги иккинчи голга умид қилиш, бугунги ҳолатимиздан келиб чиқсак орзудан ўзгинаси эмасди. 


Турнир жадвалига қарасангиз кўп нарсани йўқотмагандекмиз. Аммоси бор, очко олишимиз керак бўлган ўйинларда ҳали биз бир очко ҳам тўпламадик. Энди қўлимизга яна калькулятор оламиз. 

Самвел Бабаян борасида нима дейиш мумкин. Айни пайтда биронта ўзбекистонлик мураббий уни ўрнида бўлишни истамайди. Ҳориждан келадиган мутахассис ҳам аввало турнир жадвалига қиё боқади ва бу циклдан ундан натижа талаб қилмаслигини айтади. Шундай экан, Самвел Бабаян саралаш босқичининг сўнгги турига қадар ишлашда давом этади. Ҳозирча имконият йўқ эмас. ЖЧга чиқишни ният қилган ҳолда, иккинчи ўрин учун имкониятни бой берган кунимиздан бошлаб 2022 йилни ўйлаб таркибни янгилаб юбориш керак. Балки ўшанда мураббийлар штабида ўзгариш бўлар. Учинчи ўрин ва Шимолий Америкадаги рақиб ҳақида орзу қилгандан кўра, ҳаётга реал боққанимиз маъқулроқ. Реал ҳаёт эса, Қосимов пайтида ҳам айтганман, бугун ҳам яна бир бор такрорлайман, пойдевор устига қурилади. Бу, болалар футболи, биринчи лига, ёшлар лигаси ва олий лига. Уларга шифокор ёрдам бермаса, биз журанлистлар ожизмиз.

Эрон - Сурия ўйинида кимга ишқибозлик қилишни ҳам билмайсан киши, Эрон ғалаба қозонса 4 очкога ўтиб кетади. Биз Теҳронга сафар қиламиз. Сурия ғалаба қозонса, бизга яқинлашиб олади, кейинги тур Малайзияда сурияликларга қарши. 

Бир гапни кўп бора айтаман, асабни сақланг, уни ҳеч қандай йўл билан қайтариб ололмайсиз. Фикр қолдиришда, ҳақоратли сўзларни ишлатмаслигингизни, сайтнинг кейинги фаолияти йўлида илтимос қиламиз! 

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: -79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика